ЛАКУНАР АНГИНА
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov
➖ Лакуналар ичида ва кириш қисмида дастлаб серозли - шилимшиқ, кейинчалик йирингли ажралма тўпланиши билан кечади.
➖ Ажралма лейкоцитлар, лимфоцитлар, кўчган эпителий ва фибриндан иборат.
➖ Лакуналар атрофини ўраган карашлар бир-бири билан қўшилиб, муртаклар юзасини қисман ёки бутунлай қоплаши мумкин, аммо бундай карашлар атроф тўқималарга тарқалмайди ва осон кўчади. Лакунар ангинанинг шу белгиси биринчи навбатда уни ҳалқум дифтериясидан фарқлашга ёрдам беради.
КЛИНИК БЕЛГИЛАР:
➖ Жараён кўпинча иккала муртакда бир вақтда ривожланиб, баъзан беморда бир вақтнинг ўзида ҳам фолликуляр, ҳам лакунар ангина белгиларини кузатиш мумкин.
➖ Фарингоскопияда муртакларнинг қизарган шиллиқ пардасининг юзасида, лакуналар
очиладиган майдонда сарғиш-оқ караш пайдо бўлиб, шиллиқ пардада некроз ва кўчган эпителий майдончалари кўринади.
➖ Фиброзли караш айрим майдонларда бир-бирига қўшилиб муртак сатҳини қоплайди
Яқинларга улашинг:
@Doctor_Azizov