❗️ СЕЙСМОГРАФ - зилзилани аниқловчи асбоб ҳақида
Ер силкинишини аниқлайдиган биринчи машҳур асбоб милодий 132-йили хитойлик астроном Чжен Хен томонидан яратилган бўлиб, у айланаси 2 метр келадиган бронза идишдан иборат. Асбобнинг сирт деворига 8 та "аждаҳо боши" жойлаштирилган. Ҳар бир "аждаҳо" оғзида шар бор. Идиш ичига эса маятник жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир "аждаҳо боши" унга тортиб боғланган. Маятник ерости силкиниши пайтида ҳаракатга келади. Ер қимирлаши қай томондан содир бўлса, маятникка тортилган ўша томондаги "аждаҳо" оғзидан отилиб чиққан шар идиш тагига ўрнатилган оғзи очиқ 8 та бақадан бирининг оғзига келиб тушади. Бу асбоб жуда сезувчандир. Зилзила маркази ўзидан 6000 километр нарида бўлса-да, пайқайди. Сейсмограф Везувий обсерваториясида 1856-йилдагина қурилган. Ҳозирги кунда эса ернинг барча бурчакларида замонавий асбоблар билан жиҳозланган ва бир хил вақт бўйича ишловчи сейсмик стансиялар ташкил этилган.
@Classic_Fizika