Чуст тумани 64-умумтаълим мактаби биносида жойлашган "Саховат ва кўмак" умуммилий ҳаракати туман хайрия мувофиқлаштириш марказида иш қизғин. Айни пайтгача марказ томонидан 11 турдаги зарурий озиқ-овқатлар 1000 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди. - Улуғ айём кунларида халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, саховатгўйлиги янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда. Мамлакат миқёсида давом этаётган бундай хайрли ишлар ёрдамга муҳтож юртдошларимизнинг оғирини енгил қилмоқда,- дейди Чуст туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шавкатжон Юлдашев.- Бугун яна тумандаги 350 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердик. @chust_tuman
Doimo biz bilan bo'ling!↙️
@Chust_shahri
Doimo biz bilan bo'ling!↙️
@Chust_shahri