Forward from: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис
Аллоҳ ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ наздида дўст-ҳамроҳларнинг энг яхшиси ўз дўст-ҳамроҳига энг яхши муносабатда бўлганидир. Аллоҳ ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси қўшнисига энг яхши муносабатда бўлган кишидир”.
Шарҳ: Аллоҳ таоло ҳузурида қўшниларнинг энг яхшиси деган мақомга сазовор бўлишни истаган одам қўшнисига энг яхши муносабатда бўлсин, иншоаллоҳ, бундай мартаба унга насиб бўлади. Охиратимизни обод қилишимиз учун Парвардигоримиз кўплаб амал, восита ва имкониятлар эшигини очиб қўйган. Афсуски, ё билмаймиз, ё билсак ҳам кўпига амал қила олмаяпмиз. Шояд, шу амалимиз туфайли қиёматда ҳисоб-китобларимиз енгил бўлиб, дўзах азобидан нажот топсак...
“Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” китобидан.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda
kuzatib boring:
@Kosonsoy_masjidi