Комил Алламжоновга суиқасд бўйича расмий маълумот берилди.
Ижтимоий тармоқларда бугун, тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 26-октябр куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган. Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.