🇺🇸 AҚШдаги олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун ҳужжатлар
AҚШ университетига ўқишга кириш учун бир қанча ҳужжатларни тўплашингиз керак бўлади. Улар инглиз тилида бўлиши ёки таржима қилиниши ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
1. Бакалавр даражаси учун ўрта таълимни якунлаганлик ҳақидаги ҳужжат, магистратура учун бакалавр дипломи. Бунда дипломнинг ўзи емас, балки баҳоларингиз, яъни ўртача балл GPA (grade point average) муҳим аҳамиятга эга бўлади.
2. Инглиз тилини билишингизни тасдиқловчи TOEFL ёки IELTS сертификати. Бунда ҳар бир университетнинг ўз талаби бўлиши мумкин. Одатда TOEFL бўйича 60-100 балл ва IELTS бўйича 6,5-7 балл талаб қилинади.
3. Aриза ва университет анкетасини тўлдириш.
4. Бакалавриат учун SAT/ACT ва магистратура учун GRE умумтаълим тестларини топшириш.
5. Тавсиянома ва мотивацион хатни тайёрлаш. Тавсиянома ўқитувчи ёки иш берувчи томонидан ёзилади. Мотивацион хатда ариза берувчи ўзининг ютуқлари ва танлов комиссиясининг нега айнан уни танлаши кераклиги ҳақида айтиб ўтади.
Танланган университетнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча синовлардан ўтишингиз ёки санъат ва дизайн билан боғлиқ дастурларни ўрганиш учун портфолио топширишингиз мумкин.
Eyuf.uz
@Bosimov_Blog