МЕЪРОЖ КЕЧА--------------
Бу кеча, тилларда достон бу кеча,
Кечалар ичраки султон бу кеча.
Расуллуллоҳ Маккадан йўл олдилар,
Масжиду Асқога томон бу кеча.
Сўнг Буроққа миндилар маркаб этиб,
Сайр этурға етти осмон бу кеча.
Жаброил йўлбошчидир, Ҳақдан ҳукм,
Мўъжиза юз берди ҳар он бу кеча.
Етти осмон узрадир, етти набий,
Боқдилар Расулга шодон бу кеча.
Хабибуллоҳ файзидан кўк яшнади,
Коинот бўлди чароғон бу кеча.
Ул малоиклар Расулни қуршади,
Ақли инсон лолу ҳайрон бу кеча.
Етти осмон тоқига чиқмиш Расул,
Ҳақ билан сўзлашди, имкон бу кеча.
Бўлди фарз беш вақт намоз Ҳақ амри-ла,
Сўнг сайр жаннат, гулистон кеча.
...Қайтдилар ерга Расуллуллоҳ ажаб,
Еру кўк ҳайратда, ҳайрон бу кеча.
Кечаким, нурли эрур, сирли эрур,
Номи-Меърож, бедор Усмон бу кеча.
БОБОҚУЛ УСМОН
Бу кеча, тилларда достон бу кеча,
Кечалар ичраки султон бу кеча.
Расуллуллоҳ Маккадан йўл олдилар,
Масжиду Асқога томон бу кеча.
Сўнг Буроққа миндилар маркаб этиб,
Сайр этурға етти осмон бу кеча.
Жаброил йўлбошчидир, Ҳақдан ҳукм,
Мўъжиза юз берди ҳар он бу кеча.
Етти осмон узрадир, етти набий,
Боқдилар Расулга шодон бу кеча.
Хабибуллоҳ файзидан кўк яшнади,
Коинот бўлди чароғон бу кеча.
Ул малоиклар Расулни қуршади,
Ақли инсон лолу ҳайрон бу кеча.
Етти осмон тоқига чиқмиш Расул,
Ҳақ билан сўзлашди, имкон бу кеча.
Бўлди фарз беш вақт намоз Ҳақ амри-ла,
Сўнг сайр жаннат, гулистон кеча.
...Қайтдилар ерга Расуллуллоҳ ажаб,
Еру кўк ҳайратда, ҳайрон бу кеча.
Кечаким, нурли эрур, сирли эрур,
Номи-Меърож, бедор Усмон бу кеча.
БОБОҚУЛ УСМОН