"Биз ким – мулки Турон, амири Туркистонмиз! Биз ким – миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи, туркнинг бош бўғинимиз!" Бу сўзлар буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурга тегишли бўлиб, у ўзининг буюклиги ва туркий халқларнинг қадимийлигини таъкидлаган.