Чиқинди қарзларини электр тўловларига боғловчи баҳсли қонун қабул қилинди
Эътироз ва саволларга қарамай, қуйи палата қабул қилишга улгурган ўзгартиришларга оид айрим фикр ва жиҳатларни Газета ўрганган:
Ўзгартиришлар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси (Шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлари ҳақиқий эмаслиги), Уй-жой кодексининг 134-моддаси (Кўп квартирали уйдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари), «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси (Устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлаш), «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонун ҳамда Фуқаролик кодексини қамраб олган.
Янги тизим эски қарзга нисбатан қўлланилмайди.
“Янги биллинг тизимида биз янги қарз билан ишлаймиз. Эски қарзлар билан алоҳида ишлаймиз…
Кўрсатилмаган хизматлар ҳақида гапирганда, тўғри гапиряпсиз… бу оғир масала. Агар буни исботлай олсак, ҳеч қандай муаммосиз ҳисобдан чиқарилиши мумкин бўлган сумма, деб ўйлайман”.
Истеъмолчига чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилган санадан бошлаб 5 кун муддат берилади. Фақат шу муддат тугагандан сўнг истеъмолчига электр энергияси учун тўловни амалга ошириш имконияти вақтинча чекланади.
Қарзни тўлагандан сўнг электр энергияси учун тўловлар бўйича чекловларни автоматик равишда бекор қилиш қоидаси ҳам жорий этилди.
Экология ва Энергетика вазирликлари ўртасида шартнома бўлади. Бунинг учун Энергетика вазирлиги тўлов суммасининг 5 фоизини олади.
Аввалроқ истеъмолчи манфаатлари ҳимояланмаса, чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш навбатдаги ёмон тажриба бўлиши ҳақида ёзган эдик.
© Отабек Бакиров
👉 @BizGallaorollik