BAXT NURLARI 🌔


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


"Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар...
Бу туганмас инъомдир"
Ҳуд:108.
🌿 Жаннатдаги бахт сари!
"Бахтли бўлганлар" сафида бўлиш учун!
@Otzivimiz 🌔
Мурожаат: @BaxtnurlariBOT
Ва яна: @Statussiz_suratlar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter




#Nazm_vaqti


           ТОШ    ВА    ГУЛ
достон

6. СУБҲИ   КОЗИБ³

Мудом  хаёлимда сенинг висолинг,
Кўз ўнгимдан кетмас қадди ниҳолинг;
Кечалари бедор ўйлайман сени,
Уйқудан ширинроқ сенинг хаёлинг.

Ёрқин орзулардан нур ичар кўнгил,
Ёдга олсам сени ёришар кўнгил.
Таърифсиз ёлқинга қоришар кўнгил-
Дилни тўлдирмоқда меҳри зилолинг.

Қалбимда чеҳрангдан инган ёғду бор,
Лекин "ой" демайман сени, доғи бор.
Юзларинг беназир, беайб, беғубор -
Ойдан ойдинроқдир кўрку камолинг.

Наздимда тобора яшнайди олам,
Кун сайин камолга тўласан, санам !
Нафақат сен, балки юрагимда ҳам
Кундан-кунга чирой очар жамолинг.

           *     *     *     *     *

Бир кун кўрмай қолсам, доғланар кўнгил,
Ёнингга учгани чоғланар кўнгил.
Мафтун этгандинг бир кўришимдаёқ,
Кундан-кунга баттар боғланар кўнгил.

* * * * *

Нақадар оғирдир ёрнинг ҳижрони,
Асрга  тенг экан  унинг  бир они.
Бироқ, унут бўлар юз йиллик фироқ
Муяссар бўлганда васли жононни.

          7.   Л А Ҳ З А

Кутмоқдаман, йўлингда муштоқ,
Ҳаприқади   ошифта   дилим.
Атай  келиб  бироз  олдинроқ
Кутмоқдаман  сени  севгилим.

Кутмоқдаман, «нега келмади?»
Юрагимда   уйғонар   ҳадик.
Нечун сўзга вафо қилмадинг,
Санам, ахир ваъдалашгандик!

Кутмоқдаман. Оғир ҳолатим -
Интизорлик   пичоқсиз  сўйди.
Йўқ  эди-ку   бундай  одатинг,
Нега бунча кутдириб қўйдинг ?!

Кутмоқдаман,  йўлингда кўзим,
Кўнгил сезар,  кутиш бефойда.
Тилаганча   тоқатга   тўзим, 
Кутмоқдаман ҳар галги жойда.

Қош қорайди.  Борлиқ торайди -
Зулмат  мени  ўрай  бошлади;
Кўкда сонсиз нигоҳлар дайдир -
Осмон  ерга  қарай  бошлади.

Боқдим.  Само кўзлари - юлдуз
Ёқимсиз  бир  башорат  қилди :
"Келмас энди,  келмади ҳануз,
Кетавер",  деб  ишорат  қилди...

          8.   Ф  А  С  Л

Йиғладим мисоли абри навбаҳор,
Бир бора ҳолимни сўрмадинг, моҳтоб !
Деди кулимсираб кўзлари хумор :
Ёмғир ёққан чоғда чиқмагай офтоб.

Дедим нола ила: Шўхи ситамгар,
Не учун жонима жафо қилурсан?
Деди: Осонликча етишсанг агар
Дўлона қадрини қайдан билурсан?

Дедим: Эй латофат мулкида подшоҳ,
Муҳтожман, кўркингни закотин бергин!
Деди: Шариъатдан бўлсанг гар огоҳ
Ҳамиша жўмардлар йўлида юргин !

Фиғон қилдим: Танда қолмади тоқат,
Токай интизорлик, токай муштоқлик?
Деди ул моҳталъат: Сабр қил, фақат
Сабр билан қўлга кирар подшоҳлик.

 ✍ Шамшир
      
Давоми бор...





866 0 26 1 11

#Nazm_vaqti


Т О Ш ва Г У Л
достон

#Давоми

               3.    Л  У  Т  Ф

Оҳимдан юмшади бешафқат қисмат,
Нола-ю фиғоним кетмади бенаф,
Табиат ям-яшил либос кийган пайт
Дийдоринг завқига бўлдим мушарраф.

Журъатга айланиб  бутун  вужудим,
Кўҳликкина қизга қалбимни ёрдим.
... Шунда толеъимнинг қуёши кулди -
Унинг қароқлари кулиб юборди.

Ранжимасдим, хафа бўлмасдим зинҳор,
Жеркиб берганда ё зарда қилганда.
Тақдирга шукрона айтдим юз минг бор.
Сулув учрашувни ваъда қилганда.

               4.    Д И Й Д О Р

Нигоҳингдан нур ёғар сим-сим
Дилга   оқар   оби ҳаётдай;
Қарошингда ажиб бир тилсим
Тақиқланган  адабиётдай.

Ўтирмасман  фалсафа суқиб,
Ё васф этиб сен сулув қизни;
Бахтиёрман  ўғринча  ўқиб
Кўзларингга жо бўлган сўзни.

             5.     В   А   С   Л

Интизорлик ёмон, кутмоқ - кўп оғир,
Назаримда қотиб қолгандек миллар.
Вақт ўтиши қийин - замон имиллар,
Санам,  бугун сени кўраман  ахир !

Сени кутмоқдаман сен билган жойда,
Сен айтган соатда, наҳот,  кечикдинг.
Бесабр юрагим  сенга ичикди
Санам, санамгинам, юрибсан қайда?

... Ногаҳон юзимга ёғилди ёғду,
Булутлар ичидан чиққандай қуёш.
Чўчиб уйғонгандай кўтаргандим бош -
Қаршимда жилмайиб  турар эди у !

О, бу жон олгувчи ширин табассум
Нечун мени мафтун айлади бунча?
Келмасанг, кутардим умрим етгунча,
Мана, ҳузуримда турибсан маъсум.

Бир ҳаяжон, енгил титроқ танимда,
Бу қиз  ҳур мисоли  самовий  эди !
Пичирлаганича   "соғиндим"   деди,
Ҳаттоки   бу сўзни   эшитганимда

Ўз ҳолимга кела олмасдим ҳаргиз,
Тушимми, ўнгимми бу кўрганларим,
Бунча меҳрибонсан, Аллоҳи Карийм,
Наҳот, ёнгинамда турибди бу қиз?

...Сониядек ўтди бу сурурбахш он,
Санамни кузатмоқ фурсати етди.
У - чи, оромимни ўғирлаб кетди,
Бошланди уйқусиз кечалар - ҳижрон.

✍ Шамшир


Давоми бор...





597 0 11 6 18


887 0 20 4 14

#Nazm_vaqti


         Т О Ш     ВА     Г У Л
                      достон

Алқисса, Қобил Иқлимани олиб денгиз бўйига қочди. Унинг зурриётидан фосиқ, фожир қавм тарқалди.
...Вақтики, Шис алайҳиссаломга рисолат нозил бўлганда, хитоб келди: «Эй Шис, фарзандларингга васият қил, никоҳ ила жуфтлашсинлар, севги билан қовушмасинлар !»
«Қисаси Рабғузий»


Санам¹ !  Бешафқат деб айблама мени,
Кўксимда юракмас, гарчи тош урар;
Севгидан сўзлама! Эсласам уни
Чап кўксимда чексиз бир оғриқ турар.

Ҳеч ҳам тошбағир деб қилмагин таъна,
Ўзим-да биламан юрак - тошлигин,
Аччиқ хотиралар қайтади яна,
Бироқ, сира қайтиб келмас ёшлигим...


              1.    И  Б  Т  И  Д  О

Боғ ичра борардим бепарво, секин,
Ички туйғу  ила сездим  кўз қирин.
Атрофга аланглаб изладим, лекин,
Қарашлар   эгаси   эди  яширин.

Нигоҳ соҳибасин топмоқ қасдида
Теваракка боқдим, учратдим уни -
Анҳорга соч ёйган толлар остида
Жилмайиб  ўтирган  ўша  сулувни.

Кўзлар тўқнашдилар фақат бир лаҳза -
Қиз  назарин  олиб  қочди  уялиб.
Шу онда бошланди кўнгилда ларза,
Ҳис-туйғулар чиқди баридан ғолиб.

Ишқ фаришталари бир зумда келиб
Қалбим қомусини қайтадан тузди -
Мағлуб юрагимга сўнг туғро қилиб
Қаршимдаги қизнинг расмини чизди.

Хуллас, руҳимда рўй берди инқилоб,
Кўнгилда барг ёзди муҳаббат гули;
Тўхташга йўқ журъат, юриш-да азоб,
Чуваланиб кетди хаёл ва йўлим.

Йўлда давом этдим, ҳовлиқар дилим,
Тасвирга сўз ожиз эди бу ерда;
Сўз қайда, айланмай қолди-ку тилим,
Ҳиссиётлар туғён урар шуурда.

Хиёбонни кездим, хаёл паришон,
Унут бўлди боққа нечун келганим,
Беихтиёр бордим мажнунтол томон,
Негадир онгимга бўйсунмас таним.

У кетиб қолганди. Толнинг чўнг² "боши"
Елданмас, ўкинчдан силкинар энди -
Бир талай "қўллари" титроққа тушиб
Бўм-бўш ўриндиқни сийпалар эди...

                 2.     Т  У  Н

Яна оқшом чўкди.  Яна кун ўтди,
Бир-бирини қувлар кеча ва кундуз.
Интизор изладим, интиқ кўз тутдим
Аммо ундан хабар топмадим ҳануз.

✍ Шамшир

Айрим  сўзлар  изоҳи
      1. Санам  -  кўпинча аёл қиёфасида ясалган, бутпарастлар сиғинадиган ҳайкал.
Бадиий адабиётда "жуда ҳам чиройли, ўта гўзал маъшуқа"  маъносида қўлланган.
Шариъатимизда қизларга "санам" ва шу маънодаги исм қўйиш таъқиқланади.
2.Чўнг  -  катта, улкан.


Давоми бор...





610 0 11 2 17



#Xayrli_kun_qadrligim

🌿 Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Mavlono Jaloliddin Rumiy aytmishlarki:
Nimani fido qilsang, o'sha sanga eh
son qilinadi.
Nimani qiyolmasang, o'sha sanga sinov bo'ladi.
🤲 Ehson qili
nadigan nem'atlaringiz mo‘l bo‘lsin deya, yana bir kuningizga barokat tilayman, Dildoshim!

🥰 O‘zingizni ehtiyot qiling!
📌 Avvalo, o
‘zingizdan, gunohlardan, fitnalardan! Solih qalb bersin Roufur Rohiym Robbimiz!

777 0 14 6 17







Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Istoriya

🎙 Abzal Rafiqov!
Aytishlaricha...
🥹 Jimgina s
og‘inadigan
singillaringizni
yo‘qlab turing...

🥰 Azizalaringizga g‘amxo‘rlik qiling!

904 0 43 8 21






20 last posts shown.