Йўргакда пишиллаб ухлаб ётган чақалоғини онасининг қўлида кўриб Гулҳаё ҳайрон бўлди:
- Ойи, ухлаётганди-ку, нега кўтариб олдингиз?
- Бу эски қўғирчоқ. Деразадан отворай, - деди Матлуба бепарво.
- Ойи-и-и... у чақалоқ... - Гулҳаё даҳшат ичида қолди.
Сал аввал кичкина синглинининг “Ойимнинг ора-сира хаёли қочиб, ўзини ғалати тутяпти”, дегани ёдига тушди. Онасининг кўзлари бежо, қўлида чақалоқ билан кўп қаватли уйнинг очиқ деразаси томон шошиб одимларди...
Гулҳаёнинг оёғидан жон кетди...