#КЕЛИШУВ. 68-қисм.
#Муаллиф
Гулинур
#Дилором_Қосимова
Ворис ва Комилбей анча қизни ҳар хил йўл билан ўзларига ишлашга кўнтиришмоқчи бўлишди.
Яхши гапириб кўрдилар, пул таклиф қилишди, таҳдид ҳам қилиб кўришди. Аммо Мадина кўнмади.
—Охирги марта сўраяпман. Таклифимизга розимисан?
Ворис бироз асабий сўради.
—Мени жавобим битта. Ҳеч қачон!!
Мадина қатъий жавоб берди.
—Амаки у рози бўлмаяпти. Асабим тугади. Уни йўқ қиламизми? Бизга ишламас экан барибир. Қўйиб юборсак ҳам бизни сотади.
—Шошилма Ворис. У рози бўлмагани учун. Шундай жазо берайликки. Биз умр эслаб юрсин.
—Нима қилмоқчисиз?
Ворис амакисини ўзига ярашмаган кулгусидан ҳайратланиб сўради.
—Хоҳласанг сен ол. Кейин одамларимизга берамиз.
Комилбейни гапидан Мадина у нимага шама қилганини тушунди. Қўрқиб кетди. Қиз бола учун номусданда муҳим нарса бормикан.? Дунё бойликлари бўлсада, номуссиз бўлса татирмикан?
Йўқ татимайди!!.
Қиз бола учун: энг катта бойлик номус. Энг муҳим нарса иффатдур.
—Амаки, кеча Жавдатни кўргандим. У билан орамиз яхши эмас биласиз. У менга тўй ўтгач Мадинани кўриши кераклигини айтганди.
Бу қиз номусидан айрилса. Уни жаҳли чиқиши аниқ. -Ворис амакисига босиқлик билан тушунтирди. —Менга ҳам керакмас. Жавдат билан ўхшаш бир жиҳатимиз бор. Қизларни ожизалигидан фойдаланиш бизга тўғри келмайди.
—Бу бола жуда ақллида. Бизга шарт қўйдими?
Бб Комилбей кулиб қўйди.
Мадина эса ҳудога шукур айтди. Жавдатни деб номуси топталиши мумкин эди. Жавдатни гапи деб шу номус сақланиб қолди. Аммо юрагида чўғ, соат эмас, дақиқа сайин қиздирарди.
У севди. Чин юракдан севди. Аммо севгани унга нимани раво кўрди.?
—Яхши унда қизни тўй ўтгунча шу ерда сақланглар. Икки кундан кейин. Уйимга келиним келади. Жавдатим севганига уйланади.
Бу эса... -Комилбей мағрур жилмайиб, Мадинани кўрсаткич бармоғи билан кўрсатди. —Жавдатни тўйини кўриб ўтиради.
Бу ерга катта манитор ўрнатинглар. Тўй камераларига улаб қўясан. Ўғлимни овунчоғи, уни севгани билан бахтини бир кўрсин.
🍃🍃🍃
Икки кундан сўнг. Ҳаммаси Комилбей айтгандай бўлди. У Мадина уларни таклифига кўнмагани учун, икки кун унга жисмоний қийноқ берди.
Учинчи кун эса, минг оғир руҳий қийноқ берди.
Мадинани мажбурлашиб, Жавдатни тўйини кўрсатишди.
Мадина қалб оғриғи билан суйган инсонини ўзгага узук тақаётганини, торт кесиб бир-бирига егиздиришганини, уни қучган қўллари билан ўзга биз малакни белларидан қучиб валс тушганини кўрди.
У кўп бора суянган елкаларга, ўзга нозик қўллар эгалик қилаётганини кўрди...
Севганингни ўзгаси билан кўриш нақадар оғир.
Сени алдаб, ўзи ўзгаси билан висол оқшоми олдидан ял-ял ёниб, жуфти билан товланиб туришганини кўриш нақадар қийин.
Жавдат ўша куни Мадина ўйлагандек, бахтли бўлмаган бўлсада. Комилбей ва Ворисни гаплари сабаб Мадина шундай ўйлаганди.
Эртасига Ворисни ҳам Жавдатни ҳам ўзидек қийналмаса рози эмаслигини айтиб, нола қилганди.