#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ 3
#Муаллиф: #Дилором_Қосимова
—Фарзод акааа. -дедим мен ҳам эркаланиб.
—Сени соғиндим. -дедилар ёқимли овозда.
—Энди хайрлашдикку.
—Барибир соғиндим. Эртага ёнингга бораман.
—Кун ора келардингизку. -дедим ҳайрон.
—Боргим келди бораман. Айтдимку ишимда муаммо бор. Сени кўрсам таскин топаман.
Улар билан анча гаплашдик. Кейин хайрлашиб телефонни ўчирдим.
Аҳлия ҳам ухлаб қолганди бу вақтда. Мен ҳам эртага ҳам Фарзод акамни кўришимни ўйлаб, ширин ҳаёллар билан уйқуга кетдим.
🍃🍃🍃
—Ойи дуо қилинг. Ўқишга кеч қолмай. -Мардона дастурхон бошида деди.
—Тўйиб нонушта қилдингми қизим? Оч қорин билан юрмагин. -ойиси дуога қўл очаркан, насиҳат қилишни ҳам унутмади.
—Тўйдим ойижон, -жилмайиб жавоб берди Мардона.
–Майли унда.... -Маҳлиё опа қизини дуо қилиб, ўқишга кузатди.
Мардона катта йўл томон кетаркан. Атрофда таниш машина кўринмаганига эркин нафас олди.
—Ҳайрият, қадами тийилгани рост бўлсин. -ўзига-ўзи гапирганча, қадамини тезлатди.
Неча ойдан буён, изидан қолмайдиган, бойни эрка боласидан тоқати тоқ бўлганди...