#НАСТАРИН 9
#Дилором_Қосимова
—Ҳаммаси хотининг деб. -Салима укасига ўдағайлади. —Келсам онам овқат қилаётган экан, шу совуқда...
—Нега мени деб экан? Зумрашангиз, ҳарҳаша қилгандирда, «мошхўрда ичамааан» деб. -ўрнида узди Ҳуснора ҳам.
Яна боягина айланган гаплар бошланганди. Ўктам хонтахтага зарб билан урди.
—Бас қил иккинг ҳам! Нега муроса қилиб яшай олмайсанлар. -кўпликда, хотинига қўшиб опасини ҳам сенлаб гапирди.
—Ҳа хотин қули... -бундан жаҳли чиқди Салимани. —Ҳали сен шуни деб, менга бақиряпсанми?
—Опа, мен иккингизга тенг гапирдим. -деди Ўктам, тинчитаман деб, баттар қўзиб қўйганини англаб уҳ тортаркан.
—Сен мени сенладингга? Мана шуни деб мени сенладингга. Хотин ширин бўлмай ўлсин. Жигарларни ўртасига парда тортган. -Салима яна айю-ҳанносни бошлади.
—Алам қилгаптими? -Ҳуснорани яна тили қичиди. —Сиз ҳам эпласангиз эрингизга ширин бўлинг эди. Аразлаб келганингизга ҳеч қанча бўлмай, уйланиб олмасди.
Ўзингиз битта эрни эплолмай, келиб ўтирганиз етмай, мени ҳам оиламни бузмоқчимисиз?
Ҳуснора жаҳл қилиб туриб ўғлини кўтарганча чиқиб кетди. Салима жим бўлиб қолди. Нурия ая ҳам жим. Қизини тергай деса, ўзи кўнгли ярим бўлиб қолган. Эри уйлангач, жирраки бўлиб қолди.
Келинига гапирай деса, қизини ёнини олган ном олади. Яна аразлаб кетиб қолсачи? Бу ҳам, Салимага минус. «Ўзи қайтиб келиб, келинни сиғдирмабди» дейдиганлар топилади.
Икки ўт орасида қолиш шу бўлса керакда?
—Кўнглиз ўрнига тушдими опа?
Ўктам ҳам зарда қилиб туриб кетди. У ҳам хотинини дийдиёсидан чарчади. Қай бирига бўлишни билмайди.
Балки бу шахсий фикрга эга эмасликдир?
—Қизим Настарин қани? -Нурия ая ўтирган хоналарига кўз югуртириб сўради?