#Беқарор_ҳислар 9
#Дилором_Қосимова
Дилнура анча чарчагани сабаб эрта ётиб ухлади. Эртага очилиш. Эртароқ бориши керак.
Эрта тонгда туриб астойдил тайёрланди.
__Бунча тайёргарлик нима учун. Бунча шошмасанг?
__Бугун очилиш. Эртароқ боришим керак. Хайр дугонажон.
Шошганча чиқиб кетаркан. Дугонаси ортидан жилмайиб қараб қолди.
Дилнура эрта келиб аввал бошқа ишчилар билан ҳамма жойни саромжонлади. Кейин, барчаси Ҳабий танлаган, ва ҳаммани ўлчами олиниб, тикилган махсус кийимларни кийиб, очилиш учун тайёр ҳолатга келишди.
__Яхшимисан дўстим.?
__Яхшиман! Ҳамкорларимизни ҳам кутиб олиш керак. Очилишдан олдин етиб келишади.
__Ҳабий бирдан катта ишга қўл урдинг. Ҳам ошхона очдинг. Ҳам чет эл билан ҳамкорлик ҳам қилаяпсан. Қойил сен ҳам ичидан пишгангинасан-а...
Жилмайиб елкасига уриб қўйди.
__Биласанми Шаҳризод. Мен эшитган гаплар, ҳар бир эркакни ғуририга тегарди. Ҳали У шундай афсусланадики. Мендек "қишлоқи" га зор бўлади.
__Тўғри дўстим. Ундайларни афсусланишга мажбур қилиш керак. Токи бундан кейин, ҳеч кимни камсита олишмасин.
Шаҳризод бир нуқтага тикилиб қолди. Ҳабий дўсти нимани хотирлаётганини қисман тахмин қилди. Уни бу оғриқли хотиралар ботқоғидан суғуриб олишни лозим топди.
__Шаҳризод юр ташқарига. Ҳамкорлар келадиган пайт бўлди...
Елкасидан тутилган қўл сабаб ҳушини йиғган Шаҳризод синиқ жилмайди.
__Кеттик унда. Омад ҳамиша ҳамроҳинг бўлсин дўстим.
Икки дўст қўлларини, бир-бирини елкаси узра ўтказиб, хонадан чиқиб кетишди.
__Ҳамкорлигимиз давомли бўлсин Ҳабийбей.
__Раҳмат ИншаАллоҳ Муратбей....
Қизил лента кесилди. Биринчи кун. Очилиш маросими бўлгани учун. Айнан бугун ошхонага келган хўрандаларга текин овқат тарқатилди.
Янги бино, янгича ўзбек-турк таомлари билан рецеп тузилиши эълон қилинган, ошхонага очилиш маросимига жуда кўпчилик ташриф буюрди.
Шу ўринда, Ҳабийни аввалги. Кичик тамаддихонаси мижозлари-ю. Ишчилари ҳам бор эди, булар орасида.
__Дилнура менга қараб юборинг.
Қўлида патнис, елиб-югуриб мижозларга ҳизмат қилаётган, қизни чақирди.
__Лаббай Ҳабий Рахмонов, нимадур керакми?
__Ҳов анави столдаги йигитни кўряпсизми?
__Ҳаа.
__Шу йигитни менга чақириб юборинг. Мен кутиб олишдан бўшамаяпман. Ўзим ёнига боролмаяпман.
__Ҳўп бўлади.
Одам гавжумлиги учун, Ҳабий қизга яқинроқ келиб гапирар экан. Эшикдан эндигина кирган, сочлари каштанг рангли, қошлари табиий эмас. Чиройли шакл бериб чиздирилган қизни ранги қизариб кетди.
Дилнура Ҳабийдан узоқлашишга улгурмай, сочлари нозик қўллар томонидан чангалга олинди.