#КЎНГИЛ_3. 5-қисм.
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
Кулганимга ишонманг.
Мен ғамлардан куламан.
Дилимда не ўтганин.
Ёлғиз ўзим биламан.
__Ойижон мендан рози бўлинглар. Эртага акамлар келиб нарсаларимни олиб кетишади.
__Қизим. -Салима ая битта елим ҳалта ушлаб олган келинига кўз ёшлар билан боқди....--Қизим мен сизни яхши кўраман. Ме....
__Ўзингизни қийнаманг ойижон. Мен ҳам сизларни яхши кўраман. Берган нон-тузингизга рози бўлинглар.
__Қизим розимиз. Сиз ҳам қилган меҳнатларингизга рози бўлинг.
Салима ая ўзи "кет" деган бўлса ҳам, Гулизебони қўйиб юборгиси келмай анча йиғлади. Лекин афсуски айрилиқ бўлиши керакми? Албатта бўлади.
Гулизебо кетди. Уйидагиларга бор гапни айтди. Эрини йўлини очиб беришни исташини айтди. Оила аъзолари ҳам қизлари фарзанд кўролмаслигини билишгач. Индамай Гулизебони нарсаларини олиб кетишди. Одил бир-икки Гулизебо билан гаплашишга уриндику. Бўлмади. Гулизебо қайтишга кўнмади. Одил ҳам онасини гаплари, дўстларини пичинглари сабаб тезгина Гулизебосизликка кўнди. Аёлидан кўра фарзанд кўриш, оталик ҳиссини туйишни устун қўйди.
Гулизебо ўзини қанчалик чалғитишга уринмасин. Хотиралар, фарзандсизлик қайғуси уни тинч қўймасди.
__Қизим бу дугонанг Мавлудани фотиҳа қилишибди.
__Росданми? -ҳаёл суриб ўтирган Гулизебони чеҳраси бироз ёришди....--Илоҳим бахтини берсин.
__Айтганинг келсин қизим. Тўхтахон шу қизини тақдиридан кўп сиқилауотганди. Мана вақти-соати билан бўладида ҳамма нарса.
__Бахтни эрта-кечи йўқ. Вақтида турмуш қурган билан мендек ноумид бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин.
__Қизим кўп сиқилма тақдирни сенга атагани шу экан. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...-Гулизебони онаси кўз ёш қилишни бошлаган, қизига ачиниб, уни овитиш учун бағрига босди. Кўксига урилаётган, Гулизебони қайноқ кўз ёшлари, ҳудди қиздирилга темирдек ачиштирарди гўё.
__Бўлди қизим йиғлама. Тобинг қочиб қолади -деди охири чидолмай.
__Ҳўп ойижон. Мен юзимни ювай. Мавлудани олдига кириб чиқаман.
Онасини ўйлаб, мажбуран жилмайди. Муздек сувда йиғидан қизарга юзини ювиб, рўмолини тўғирлади.
__Қаёққа? -Дарвозадан бироз асабий ҳолатда кирган акади Жамол Гулизебодан сўради.
__Мавлудаларникига.
__Ҳеч қаерга чиқмайсан. Қайт ортинга. -бироз овози баландроқ чиқди.
__Акааа -уч ўғилни ичида ёлғиз қиз бўлган Гулизебо. Аввал ҳеч эшитмаган қўпол муомиладан ҳайрон бўлганча акасига қаради.
__Нима акаа? Бор уйга кир ҳеч қаерга чиқмайсан.
__Ҳай ўғлим. Синглингга қаттиқ гапирма болам. Мавлуда ўн бир йиллик партадоши, маҳалладош дугонаси. Табриклаб қайтиб чиқади ўғлим. Баҳонада бироз ёзилади дугонаси билан гаплашиб.
__Дугона? -Жамол кинояли кулди.. .--Қанақа дугона? Қанақа бахт тилаш ойии? Мавлуда кимга унаштирилганини биласизми?
__Йўқ болам, мен қайдан биламан. Ана синглинг кирса сўраб чиқади.
__Нима дер экан Мавлуда. "Куёв сени собиқ эринг" дермикан. Ёки "Эрингга турмушга чиқяпман" дермикан.
Жамолни бу гапидан сўнг. Гулизебо карахт аҳволга тушиб қолди.