Forward from: YOKI
Нодир АФОҚОВА
ИЧИМ ТАШҚАРИГА ЧИҚМОҚДА ҲАЙҲОТ
Қўлим қалтирайди.
Кўзим жомидан
Тўкилар аччиқ май. Тўкилар ҳаёт.
Бу қандай...
бу қандай...
Бу қандай?
Ичим ташқарига чиқмоқда, ҳайҳот.
Кошки Сен-ла бир халқ бўлмасак эдик.
Кўзимнинг олдига келмасанг кошки.
Сендан сўрамасам: “Нимага ярадик
Кулфатларга аза очишдан бошқа?”
Буюк эврилишлар лаҳзада содир:
Бу Кузмидир ёки Кўзими ғамнинг?
Бу қандай
бу қандай... шеър ўқиётиб
Қўли қалтираса одамнинг?
ИЧИМ ТАШҚАРИГА ЧИҚМОҚДА ҲАЙҲОТ
Қўлим қалтирайди.
Кўзим жомидан
Тўкилар аччиқ май. Тўкилар ҳаёт.
Бу қандай...
бу қандай...
Бу қандай?
Ичим ташқарига чиқмоқда, ҳайҳот.
Кошки Сен-ла бир халқ бўлмасак эдик.
Кўзимнинг олдига келмасанг кошки.
Сендан сўрамасам: “Нимага ярадик
Кулфатларга аза очишдан бошқа?”
Буюк эврилишлар лаҳзада содир:
Бу Кузмидир ёки Кўзими ғамнинг?
Бу қандай
бу қандай... шеър ўқиётиб
Қўли қалтираса одамнинг?