Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ
#Ҳаж_умра
❓1451-CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:
فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ
“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar