❗️Суд ҳужжатлари ижросини кучайтириш: Қарзларни ундириш бўйича янги механизм!
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди ва қабул қилинди.
🔹 Ҳозирги ҳолат:
Айни пайтда амалдаги қонунларга мувофиқ, агар қарздорнинг мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса, ижро иши тўхтатилади. Бу эса кўп ҳолларда турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.
☑️ Киритилаётган ўзгаришлар:
▪️Мажбуриятлар реестрини жорий этиш: Қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари Мажбуриятлар реестрида аниқланган тақдирда, ижро иши қайта тикланади.
▪️Солиқ кодексидаги ўзгариш: Мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзлари учун пеня ҳисобланмайди.
👉 Мажбуриятлар реестри: Мажбуриятлар реестри Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади. Унда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар ҳақидаги маълумотлар сақланади.
❓ Қарздор реестрга қандай киритилади?
▪️Агар қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари йўқ бўлса ва қарзни ундиришнинг имкони бўлмаса, бу ҳақдаги маълумотлар реестрга киритилади.
❓ Реестрга киритилгандан сўнг нима бўлади?
▪️Қарздорга нисбатан қўйилган барча чекловлар ўз кучида қолади:
— Мол-мулкни хатлаш;
— Чет элга чиқишни тақиқлаш;
— Ҳисобварақларни блоклаш.
👆Бу чекловлар қарз тўлиқ қоплангунгача сақланади.
☑️ Қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари аниқланса: Келажакда қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари топилса, ижро ҳаракатлари қайта тикланади ва қарзни ундириш жараёни давом этади.
👆Мажлисда депутатлар ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллашди.
Каналга аьзо булинг👇👇👇👇
https://t.me/Bank_messages
Мурожаат учун 👇👇👇👇👇 @Bank_messagesbot га ёзинг
Мухокама учун гурухимиз👇👇
https://t.me/Bank_yangiliklari