Давлат раҳбарининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги”ги қарорида юқори савияли кадрлар тайёрлашнинг сифатини оширишда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси таъминланиши кўзда тутилган.
Шу мақсадда Газли МГҚБ ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида инновацион корпоратив ҳамкорлик йўлга қўйилган. Унинг доирасида институт талабалари, илмий изланувчилари учун корхонада амалиёт базаси ташкил этилган. Куни кеча таълим муассасаси педагог ходимлари ва талабалардан иборат гуруҳ заводда бўлишди, бу ерда бажариладиган технологик жараёнлар билан танишди. Компрессор станциялари, агрегатлар ҳамда диспетчерлик пультларини кўздан кечириб, зарур маълумотларга эга бўлишди.
UTG.UZ|
Facebok|
Instagram|
YouTube|
Telegram