КЎРИНМАС ОДАМЛАР.
Суқрот Афлотуннинг укаси Ғлукон(Глюкон) билан кетаётган эди. Ғлукон Суқротга Лидия мамлакатидаги бир чўпон ҳикоясини айтиб берди: Чўпон узук топиб олиб, бармоғига тақибди. Сўнг бу узукнинг сеҳрли узук эканини ва уни ким тақса кўзга кўринмас бўлиб қолишини билиб қолибди.
Суқрот билан Ғлукон бу ҳикоядаги ахлоқий томонлар ҳақида узоқ суҳбатлашишади. Аммо улар иккаласи ҳам Юнонистонда нега аёллар ва қуллар сеҳрли узук ишлатишмасада кўзга кўринмаслиги ҳақида бир-биридан сўрамайди.
Суқрот ҳам, Ғлукон ҳам вафот этиб кетишди. Тахминан 2500 йил ўтди. Илм ривожланди. Маърифат кенгайди. Афсоналар инкор қилинди. Сеҳрли узук йўқлиги барчага аён бўлди. Аммо бир нарса ўзгармасдан қолаверди. Ҳали ҳам шундай одамлар борки, уларни ҳеч ким кўрмайди...
Ушбу сўзларимиз ҳеч кимга кўринмайдиган кишилар ҳақида...
Меҳнат вазирлиги ишчилар рўйхатига киритмайдиган уйдаги тарбиячилар, ғойиб бўлишса биров суриштирмайдиган, бор бўлишса биров эътибор бермайдиган оддий ёлланма ишчилар, бандаргоҳларда ҳаммоллик қиладиган ёш болалар, кўчанинг бир четида ўтириб, тиланмаслик учун майда-чуйда нарсалар сотиб ўтирадиган қариялар, бир бурда нон ёки китоб сотиб олиш учун тошни иккига бўладиган оталар, ижара машина ҳайдайдиганлар... Ана шулар оламнинг таъми ва мазасидир!
Тўй харажатлари қиммат бўлгани ва иши йўқлиги учун уйлана олмай юрган, атрофида ҳар куни ярим яланғочлар чиқиб васваса қиладиган, ҳар-хил сериаллар ва фаҳш видеолар шаҳватларини жунбушга келтирадиган, аммо ўзлари ҳали ҳануз Аллоҳнинг йўлидан оғмаган, масжидлар томон бораётган, қалби тубида минглаб урушлар бўлаётган, дунёнинг ортидан кетиш осон бўлсада Аллоҳни муроқаба қилиб турган йигитлар... Аслида ана шулар шарафла баробар зотлардир!
Уларнинг аҳволи яхши эмас... Кимдир бу оламда ишлаётган бўлса шулар ишлаяпти. Кимдир муқаддас вазифа учун жон бераётган бўлса, шулар бераяпти...
Бу ерда барчаларини келтира олмадим. Чунки уларни мен ҳам кўра олмайман.
Умидсиз бўлманг! Сизни Аллоҳ кўриб тургани кифоядир!
Абдулқодир Полвонов.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг