#Хадис
ГАПНИ КЎПАЙТИРИШ - МАЗМУМ ВА ГАПНИ ҚИСҚАСИ - МАМДУҲ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ одамлардан тилини сигирнинг тилига ўхшаб айлантирган балоғатлисини ёмон кўради», дедилар».
🪶 Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ:😍
Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан.
Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур❗️
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кишиларнинг ёки одамларнинг қалбини ром қилиш учун сўз ўйини қилишни таълим олган бўлса, у одамдан Аллоҳ қиёмат куни тавбани ҳам, фидяни ҳам қабул қилмас», дедилар».
🪶Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: 😍
Одамларни қойил қолдириш учун қилинган иш риёдан ўзга бўлиши мумкин эмас. Риё эса, доимо мазаммат қилинган нарсадир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Машриқдан икки киши келди. Улар хутба қилдилар. Одамлар ажабландилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, баёндан сеҳрлиси ҳам бор, ёки албатта, баённинг баъзиси сеҳрдир», дедилар».
🪶 Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилишган.
Шарҳ: 😍
Машриқдан келган икки киши — Зар-буқон ибн Бадр ва Амр ибн ал-Аҳтам эди. Албатта, чиройли гап кишини сеҳрлаб қўйиши бор.