ДУНЁ ИШЛАРИ...
Сўз қадрини билганлар,
Сўздан меҳр экармиш.
Қалб тилини билганлар,
Қалбга қаср қурармиш !
Одам, одамдек бўлса,
Бошида нур ёнармиш.
Ҳақ берганига кўнса,
Икки дунё қонармиш !
Дунё сири ечилмас,
Тугунлари кўп экан,
Эртасин ҳеч ким билмас,
Бугунига хўп экан !
Оёқ, йўлга дўст экан,
Қўллар эса хизматга.
Омад баланд, паст экан,
Қадр шерик хурматга !
Юрак қўрқар умрдан,
Умр шавқатсиз экан.
Кечиб бўлмас кўнгилдан,
Дардлари тилсиз экан !
Вақт қоқади эшигинг,
Улгурмайсан очишга.
Тебратади бешигинг,
Сўнг чорлайди кетишга !
Кузатмоқ мерос экан,
Отанг билан Онангни.
Яшаш шу холос экан,
Боланг кузатар сени !
Бор бўлсанг хурматдасан,
Бошинг узра қарсаклар.
Йўқ бўлсанг ғийбатдасан,
Миш- миш келиб тарсаклар !
Дунё ишлари хато,
Одам чекар жафосин.
Ўзи шох, ўзи гадо,
Ҳеч кўрмадим вафосин !
✍Гул Баҳор.
❗ Яқинларга Ҳам Улашинг
Мунис ва мўътабар аёллар учун 🌹
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠ъ𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
✨ Телеграм| @Ayollar_davrasida
Сўз қадрини билганлар,
Сўздан меҳр экармиш.
Қалб тилини билганлар,
Қалбга қаср қурармиш !
Одам, одамдек бўлса,
Бошида нур ёнармиш.
Ҳақ берганига кўнса,
Икки дунё қонармиш !
Дунё сири ечилмас,
Тугунлари кўп экан,
Эртасин ҳеч ким билмас,
Бугунига хўп экан !
Оёқ, йўлга дўст экан,
Қўллар эса хизматга.
Омад баланд, паст экан,
Қадр шерик хурматга !
Юрак қўрқар умрдан,
Умр шавқатсиз экан.
Кечиб бўлмас кўнгилдан,
Дардлари тилсиз экан !
Вақт қоқади эшигинг,
Улгурмайсан очишга.
Тебратади бешигинг,
Сўнг чорлайди кетишга !
Кузатмоқ мерос экан,
Отанг билан Онангни.
Яшаш шу холос экан,
Боланг кузатар сени !
Бор бўлсанг хурматдасан,
Бошинг узра қарсаклар.
Йўқ бўлсанг ғийбатдасан,
Миш- миш келиб тарсаклар !
Дунё ишлари хато,
Одам чекар жафосин.
Ўзи шох, ўзи гадо,
Ҳеч кўрмадим вафосин !
✍Гул Баҳор.
❗ Яқинларга Ҳам Улашинг
Мунис ва мўътабар аёллар учун 🌹
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠ъ𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
✨ Телеграм| @Ayollar_davrasida