БЕРГИН ХУДОЙИМ
Анқонинг уриғи менга қариндош,
Дард тўлиб кетганда топилмас сирдош,
Нокасу-номардга ҳеч эгмасин бош,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Амаки,амма йўқ луғатимизда,
Ҳамсоя тоғалар ҳурматимизда,
Забонлар бўшамас гийбатимиздан,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Волидам бағрини эзмаслик учун,
Отамнинг тинчини бузмаслик учун,
Тоълеин баланд қил,бахтини бутун,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Бир ўзи ўнтанинг ўрнини боссин,
Дуч келган аламнинг бўйнидан оссин,
Ўғлига тўй қилиб дастурхон ёзсин,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Илк қадам ташлади тўғри йўлингга,
Еру-кўк айланар сенинг қўлингда,
Марҳамат айлабон ожиз қулингга,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Йигитлар сараси кўнгли ок, содда,
Кечаги арази қолмайди ёдда,
Сўрайман дуолар қилиб бомдодда,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Қарисам ҳол сўраб йўқлаб келгувчи,
Қадримни ҳар недан устун билгувчи,
Отаю-онамдан ёдгор қолгувчи,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 👇❤️
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Анқонинг уриғи менга қариндош,
Дард тўлиб кетганда топилмас сирдош,
Нокасу-номардга ҳеч эгмасин бош,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Амаки,амма йўқ луғатимизда,
Ҳамсоя тоғалар ҳурматимизда,
Забонлар бўшамас гийбатимиздан,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Волидам бағрини эзмаслик учун,
Отамнинг тинчини бузмаслик учун,
Тоълеин баланд қил,бахтини бутун,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Бир ўзи ўнтанинг ўрнини боссин,
Дуч келган аламнинг бўйнидан оссин,
Ўғлига тўй қилиб дастурхон ёзсин,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Илк қадам ташлади тўғри йўлингга,
Еру-кўк айланар сенинг қўлингда,
Марҳамат айлабон ожиз қулингга,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Йигитлар сараси кўнгли ок, содда,
Кечаги арази қолмайди ёдда,
Сўрайман дуолар қилиб бомдодда,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Қарисам ҳол сўраб йўқлаб келгувчи,
Қадримни ҳар недан устун билгувчи,
Отаю-онамдан ёдгор қолгувчи,
Укамнинг омадин бергин Худойим!
Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹
Каналимизга қўшилинг 👇❤️
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi