Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди4 июн куни Қўқон-Тошкент йўналишининг 9-километрида Lacetti ҳайдовчиси С. таниши Ҳ. билан биргаликда қайтаётган бўлган. Ярим йўлда машина бошқарувини Ҳ. олган ва автомобилни соатига 130 километр тезликда ҳайдаши натижасида, Damas орқасига бориб урилган. Оқибатда иккала машина ҳайдовчилари ва йўловчилари, жами 4 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай Damas салонида бўлган вояга етмаган қиз шифохонада вафот этган.
Судда айбланувчи Ҳ. ўз айбига қисман иқрор бўлиб, жабрланувчиларга келтирилган моддий ва маънавий зарарни қоплай олмаслигини айтган. Суд жабрланувчиларга жами бўлиб 113 миллион сўм миқдорда зарарни ундиришни белгилади. Судланувчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
🚙Кўпроқ видеолар🎥