#БИР_ОЯТ_ТАФСИРИ
📚📖📚МЎМИН -МУСУЛМОНЛАР
(давоми)
Биз тафсирини ўрганаётган "Ҳужурот" сурасининг 14-ояти шарҳида муфассирлар машҳур "Жаброил ҳадиси"ни келтирадилар:
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Уни бирортамиз танимас ҳам эдик. У келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва:
"Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер", деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ислом: "Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ" деб шаҳодат келтирмоғинг, намозингни тўкис адо қилмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилмоғинг", дедилар.
"Тўғри айтдинг", деди у.
Биз ундан ажабландик. Ўзи сўрайди, ўзи тасдиқлайди.
"Менга иймон ҳақида хабар бер", деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расул(элчи)ларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг", дедилар.
"Тўғри айтдинг", деб тасдиқлади ва:
"Менга эҳсон ҳақида хабар бер", деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг", дедилар.
"Менга (қиёмат) соатидан хабар бер", деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас", дедилар.
"Унинг аломатларидан хабар бер", деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг", дедилар.
Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
"Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?" дедилар.
"Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ", дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, у Жаброилдир. Сизларга динларингиздан таълим бергани келибди", дедилар".
...
... Яна бир ривоятда:
"У Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарсанинг ичидадир", дедилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, Соат(қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир" оятини
("Луқмон" сураси, 34-оят) тиловат қилдилар. Сўнгра у қайтиб кетди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Уни қайтаринглар", дедилар.
Одамлар ҳеч нарсани кўрмадилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бу Жаброилдир. Одамларга динларини ўргатгани келибди", дедилар".
(Имом Муслим ривояти)
@Asmaaul_husnaa99