Бугун Шаъбон ойининг учинчи куни.
Ушбу ойнинг фазилати ҳақида келган саҳиҳ ҳадислардан умумий хулоса қилиб, уламолар иложи борича кўпроқ кунларни рўзадор ҳолда ўтказишга тарғиб қиладилар.
Хусусан, қазо рўзаларни адо этиш учун бу кунлар энг мақбул вақтдир.
Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи аёллари Рамазонда қазо бўлиб қолган рўзаларини айнан Шаъбон ойида
адо этиб олардилар. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ойнинг кўп кунлари рўзадор бўлар эдилар.
Саҳарликни бомдод азонидан 15-20 минут олдин тугатиш мақсадга мувофиқ.
Ифторлик шом намозининг вақти кириши билан бошланади.
@Asmaaul_husnaa99