📚📖📚#AСМААУЛ_ҲУСНАА
🌴السَّمِيعُ
🌴АС-САМИЙЪ
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ АС-САМИЙЪ ИСМ-У СИФАТИ ҲАҚ ЙЎЛДАГИ БАНДАЛАРИ УЧУН ПАНОҲИДА АСРАШ, ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА МАДАД БЕРИШ МАЪНОЛАРИНИ БИЛДИРАДИ.
Чунончи, Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар золим фиръавн ҳузурига кетишларидан олдин Роббиларига илтижо қилдилар:
قَالَا رَبَّنَا إِنَّنَا نَخَافُ أَن يَفْرُطَ عَلَيْنَا أَوْ أَن يَطْغَى
Икковлари: «Роббимиз, биз унинг бизга ёмонлик қилишидан ёки (бадтар) туғёнга кетишидан қўрқамиз», – дедилар.
("Тоҳа" сураси, 45-оят)
Шунда Аллоҳ таоло уларга далда бериб, асло қўрқмасликка буюрди, Ўзи уларнинг суҳбатларига гувоҳ бўлиб туриши ва золим фиръавннинг ёмонлигидан асрашини таъкидлаб қўйди:
قَالَ لَا تَخَافَا إِنَّنِي مَعَكُمَا أَسْمَعُ وَأَرَى
У ЗОТ ДЕДИ: "ҚЎРҚМАНГЛАР! АЛБАТТА, МЕН СИЗЛАР БИЛАНМАН, ЭШИТАМАН ВА КЎРАМАН".
("Тоҳа" сураси, 46-оят)
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ АС-САМИЙЪ ИСМ-У СИФАТИ ОСИЙ-ГУНОҲКОР КИМСАЛАР УЧУН ТАҲДИДНИ АНГЛАТАДИ.
Чунончи, У Зот кофир, мушрик ва мунофиқларнинг Исломга қарши пинҳона, пичирлашиб тузаётган фитналарини ҳам Эшитиб туришини таъкидлайди:
أَمْ يَحْسَبُونَ أَنَّا لَا نَسْمَعُ سِرَّهُمْ وَنَجْوَاهُم بَلَى وَرُسُلُنَا لَدَيْهِمْ يَكْتُبُونَ
Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмас) ва пичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмас, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки, элчиларимиз уларнинг ҳузурларида ёзмоқдалар.
("Зуҳруф" сураси, 80-оят)
Ҳа, Аллоҳ таоло ас-Самийъ сифати ила дин душманларининг барча кирдикорларини Эшитиб, Билиб туради. Фаришталарига ёздириб ҳам қўяди.
Охиратда у ашаддий жиноятчиларни—Аллоҳга ва Унинг Расулларига қарши чиққан бадкирдорларни жаҳаннамга ташлар экан, уларнинг бу дунёда хуфёна, гўёки "ҳеч ким эшитмайди" деб пичирлашиб тузган режаларини ўзларига қарши далил қилади.
@Asmaaul_husnaa99