🇨🇳🇺🇸 NBC: Хитой раҳбари Сан-Францискодаги саммитда Жо Байденга Тайванни Хитой билан тинч йўл билан бирлаштириш режалари ҳақида гапирди
Агентлик бу ҳақда уч америкалик расмийга таяниб хабар берди.
Телеканал суҳбатдошларининг айтишича, Хитой орол устидан назоратни куч билан эмас, тинч йўл билан қўлга киритишни истамоқда. Шунингдек, Си Жинпин, Хитой Тайванни 2025 ёки 2027 йилда босиб олиш учун тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги маълумотларни рад этиб, Хитой расмийлари ҳали аниқ муддат белгиламаганини қўшимча қилган.
Саммит олдидан Хитой расмийлари Жо Байдендан Хитойнинг Тайванни қўшиб олиш режаларини қўллаб-қувватлашни ва Қўшма Штатларнинг орол мустақиллигини тан олмаслиги ҳақида баёнот беришни сўраган. Бироқ Оқ уй бу сўровни рад этган, дейилади телеканал тарқатган хабарда.