Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ҳисобот_йиғилиши
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада аҳоли билан учрашувлар ўтказиш бўйича топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, туманимиздаги "Бекобод" маҳалласида ҳоким ўринбосарлари ва тегишли масъуллар бошчилигида ҳисобот йиғилишлари ташкил этилди.
Жами 29 та маҳаллада ўтказиладиган ушбу йиғилишларда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш, камбағалликдан чиқариш, оилавий ажримларни камайтириш ва жиноятчиликка қарши профилактика ишларини кучайтириш асосий вазифа қилиб белгиланган.
"Бекобод" маҳалласида 3 161 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда мактабгача таълим муассасалари, савдо дўконлари, хусусий корхоналар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари фаолият юритмоқда. 10 та эҳтиёжманд оилага кредит ва ижтимоий дастурлар орқали ёрдамлар кўрсатилди.
2024 йилда миграциядан қайтган 44 нафар фуқародан 18 нафари иш билан таъминланди, 5 нафари ижтимоий хизматларга йўналтирилди. Жиноятчиликка мойил 2 нафар фуқаро профилактика назоратига олинди. Аҳоли фаровонлигини ошириш учун янги иш ўринларини яратиш, инфратузилмани ривожлантириш ва эҳтиёжманд оилаларга қўшимча кўмак бериш ишлари давом эттирилади.
✅Telegram✅Facebook 🌐Instagram