Инсон бўлайлик.
-Дўстимммм!-деб гандираклаб келиб сўрашди. Қучоқлашиб кўришдим. Ароқ юқи оғзини елкамга артгандай бўлди. Ичмагин дегандим. Энди уят бўлади, қуда андалисан дедим. Бараканг кетади дедим. Барибир косам оқармайди деб йиғлади. Ароқ обер деди, йўқ дедим. Елкамга уриб, ким бўлсангам ҳаётда инсон бўл деди. Хўп дедим. Каъбани ерига теккан пешонангдан деб, пешонамдан чўлпиллатиб ўпди. Манам бораман кўрасан, деди. Илойим, етказсин дедим. Мана ман деган қори акалар билан бораман, кўрасан деди. Иншаоллох, етказсин тезроқ дедим. Кейин мени хожи ака дейсан, илгарилари ичганимни гапирмайсан деди. Асло дедим. Лекин ичиб турганлар билан ичмасам ҳам улар билан ўтиравераман, ҳалол улфат бўламан деди. Ярим ялонғоч ўйнайдиган хотинларни томоша қилмайман тилпонда, гуноҳ бўлади деди. Тўғри дедим. Сени дуо қиламан деди. Хўп дедим. Биттага эри энди деди. Йўқ дедим. Дуо қилмайман деди. Майли дедим. Кимлигинг капейка, инсон бўлгин деди. Хўп дедим. Ман доим шу ерда ўнлайинман, келганингда қидирсанг шетттан топасан деди. Чайқалиб дўкон пешонасидаги 24/7 ёзувни кўрсатди, тушундингми деди. Ҳа дедим. Маладес деди. Дўконда "Қарашларга" қўшиғи янгради. Ўчир қоровул келади ҳозир деб бақирди, чайқалиб.
Ўғли келди. Матизга ўтқизди амаллаб. Матизга ўтириб яна бир марта манга қараб инсон бўл деди. Қўлим кўксимда хўп деб кузатиб қолдим.