Биз болаликни ҳозирги даврдан бутунлай бошқача тарзда ўтказганмиз. Мактабга кетишда уйдан пул олмаслик ёки мактаб ошхонасидан овқат сотиб олмаслик биз учун мутлақо оддий ҳол эди. Бу ҳеч қачон ғам ёки тушкунлик келтириб чиқармаган. Биз айтган сўзларимиз учун жавоб бериш кераклигини яхши билардик ва керак бўлса, муштлашишдан ҳам қочмасдик. Шу билан бирга, заифларни ҳимоя қилиш ҳар биримиз учун унутилмас қоида эди. Хозирги ёшлар тилга оладиган "мотивация", "стресс", ёки "дофамин" каби тушунчалар биз учун бегона эди. Биз икки ғиштни қўйиб, копток тепиб, бутун бир кунни қувноқ ўтказардик. Маҳаллада эса кимдир кимгадир пичоқ кўтариш у ёқда турсин, ҳатто норозилигини ҳам очиқ-ойдин айтиб ўтирарди.