Андижон Янгиликлари | Andijon Yangiliklari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Андижонликлар канали.
® Қизиқарли маълумотлар.
® Карикатуралар.
® Дахшат видеолар.
® Кун фотоси.
® Танқидий ёндашув.
® Андижондаги сўнги ўзгаришлар.
® Фактлар
Биз билан алоқа

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Сақлаб_олинг

❗️Иситмаси кўтарилиб кетган болани тезда иситмадан тушириш усули

❌Қўшимча: 6 ёшгача бўлган болаларга Аналгин уколини қилиш тақиқланди!

Буни ҳар битта ёш боласи борларга юборинг

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Кардиологияда нима бўляпти?

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Андижон шаҳар тиббиёти 9 ойи давомида хисоботи тингланди. Хамда Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси хисоботи депутатлар томонидан қониқарсиз деб топилди.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Тиббиётда ўқийдиганлар борми 😂

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Азизбек Мирзажонов нафақат беморлар билан балки тизимдаги ўз ходимларини хам эплай олмаяпти. Хамма жойда тиббиёт бўйича мурожаатлар................ тинмаяпти............

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмонов янги рахбар тайинлаш пайти келди аравани тортолмаяпти. Ушбу таклифларни инобатга оласиз деган умиддамиз.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Президент Тожибоева Саломатхон Давранбоевна - Избоскан туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АНДИЖОНДАГИ МУРУВВАТ УЙИДА ҲИМОЯГА МУҲТОЖ БОЛАЛАР КАЛТАКЛАНДИ

Ижтимоий тармоқларда
Қўрғонтепа туманидаги мурувват уйида ҳимояга мухтож болаларга ходим куч ишлатиб,болаларни ургани акс этган видео тарқалди.Бу ҳолат Андижонда биринчиси эмас 27-октябрь куни ҳам Андижонда тиббиёт ходими ҳимояга муҳтож беморни урганди. Бу ҳолатларни масъуллар чуқур ўрганиши лозим. Расмий муносабат кутамиз.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Яқин Шарқдаги воқеаларга доир баёнотидан

@ANDIJON_YANGILIKLARI


🚫 Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчига тормоз тизими, руль бошқаруви ишламаётган, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда фара чироқлари ва орқа габарит фара чироқлари ёнмайдиган, ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда ойна тозалагичи ишламайдиган транспорт воситасини бошқариш тақиқланади.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


ССВнинг Юридик бошқармаси бошлиғи Р.Муҳаммадиев сарказм қилаяптими ё бошқа, тушуниб бўлмади.

А.Иноятов вазир бўлганидан кейин ўтган қарийб бир йилда бирорта лавозимга танлов эьлон қилганини эшитмадик. У вазирлик марказий аппаратига в.в.б. этиб ишга қабул қилган ходимларнинг 70 фоизи Бир вилоятдан деган миш-мишларни майли ваколатли органлар текшириб кўрар.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Айтишларича, Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари 40 млн сўм миқдорда пора олаётган вақтида қўлга олинган. Манба хабарига кўра, у ер сотмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Жорий йил апрелда ушбу туман ҳокимининг инвестиция, саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари ҳам 8 сотих ерни ноқонуний равишда олиб беришни ваъда қилиб, 5,3 млн сўм олган вақтида қўлга олинганди.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


#ибрат

• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади;
• Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади;
• Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади;
• Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади;
• Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади;
• Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.

Ким билан бирга бўлиш ўзингизнинг ихтиёрингизда!

@ANDIJON_YANGILIKLARI


⚡️Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:

-Вақт — Айтилган сўз — Имконият

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик — Умид — Ғурур

Уч нарса қадрли:
— Севги — Ишонч — Ҳалоллик

Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб — Омад — Барқарорлик

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:
— Меҳнат — Тўғрилик — Эришилган натижа

Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр — Ҳаром — Зулм

Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман — Кечир — Ёрдам ber.)

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Кузнинг иккинчи ойи ҳам якунига етиб бормоқда вақт ўтмоқда...........

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Лионель Месси — 2023 йилги “Олтин тўп” соҳиби

Аргентиналик футболчи ўз фаолиятида 8 марта ушбу совринни қўлга киритди.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Андижонда эртадан ёмғир ёғиши маълум қилинди. Нам ва совуқ хаво массалари кириб келади.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Андижонда тўй маросими кунида гуруҳ бўлиб, хавфли манёврлар билан ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди

@ANDIJON_YANGILIKLARI


📍Ҳомиладор аёллар учун муҳим витаминлар

☑️ Кальций: ҳомила скелет тизимини шакллантиришга ёрдам беради ва онанинг суяк саломатлигини сақлайди.

☑️ Д витамини: онанинг ҳам, ўсаётган ҳомиланинг ҳам суяк саломатлиги учун жуда муҳим бўлган кальций ва фосфорнинг етарли даражада сўрилишига ёрдам беради.

☑️ Омега-3 ёғ кислоталари: ҳомила мияси ва кўзнинг нормал ривожланишига ёрдам беради.

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АНДИЖОНДА КУЗ МАНЗАРАЛАРИ

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

@ANDIJON_YANGILIKLARI


Элмурод Нажимов Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Э.Нажимов 1992 йил Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, Тошкент Ахборот технологиялари университети (бакалавр) 2016 йил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Бизнес ва бошқарув республика олий мактабини (магистр) 2020 йилда тамомлаган.

Бундан ташқари, у бир вақтнинг ўзида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби ўринбосари вазифасини ҳам бажаради.

@ANDIJON_YANGILIKLARI

20 last posts shown.

3 209

subscribers
Channel statistics