#Мулоҳаза
🎓 ТАЛАБАЛАР, СОХТА МУВАФФАҚИЯТ СИЗНИ ЧАЛҒИТМАСИН!
🤦♂ Ҳозирги кунда бизда номдор, ақлли ва ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатиладиган талабаларнинг шахсий ютуқларига назар ташласам, кўпи мен учун сафсата бўлиб туюлади.
⁉️ Кимдир турли жамиятлар координатори, яна бошқаси қандайдир ташкилот раҳбари. Лекин бунинг реал фойдаси борми?
✅ Кимгадир ёрдам бериш учун волонтёрлик қилиш одамни "кучли талаба" қилиб қўймайди. Волонтёрлик эзгулик йўлида, шахсий ўсиш учун қилинадиган иш, ўзини кўз-кўзлаш воситаси эмас. Тўғри, бу бекор юришдан кўра яхшироқ. Аммо вақтни бошқа манфаатлироқ ишларга сарфлаш мумкин-ку.
⏰ Бундай фаолият инглиз тилида "extra-curricular activities" яъни "дарсдан ташқари машғулотлар" деб аталади. Номидан ҳам кўриниб турибди: "extra" – ортиқча, демак, асосий йўналишдан ташқарида!
👎 Баъзи талабаларнинг исми катта саҳналарда дабдаба билан эълон қилинади. Суриштирсангиз ҳамма соҳада ҳаддан ташқари фаол, лекин ўзи ўқиётган йўналишда эмас. Бу ҳолатни рағбатлантирмасдан ёшларга ўз йўналишида ҳақиқатан ҳам кучли бўлиши шартлигини тушунтириш керак.
🏅 Яна бир тоифанинг кўкрагида турли медалларни кўрамиз. Агар булар Давлатимиз томонидан берилган бўлса, майли. Лекин айримлари чет давлатлардаги "илмий мақола"лар учун тақдим этилган нишонлар бўлади. Бу мақолалар илмий жиҳатдан қанчалик қадрли? Ҳақиқий илм-фан дунёси уларни тан оладими ёки йўқми – бу бошқа масала. Бугун интернетда шундай нашрлар борки, пулини тўласангиз мақолангизни чоп этади ва медаль жўнатади. Темир сероб, тўртта қоғоз билан хусусий корхона очиб, номига танлов ўтказилади ва пул йиғиб олингач оммавий мукофот тарқатилади. Сўраб борсангиз, бу медаллар ялтироқ металлолом, холос.
❌ Шу жиҳатлар чет элда, хусусан, Лондонда қийинчилик туғдиради. Чунки инглиз тилида равон гапирадиган, лекин ўз мутахассислиги бўйича ҳеч қандай ютуққа эриша олмайдиган одамлар бу ерда ўса олмайди. Ҳақиқий талабалар жим юриб, соҳаси бўйича ўзини кўрсатади.
💯 Давлатимизга кучли мутахассислар керак. Аниқ йўналишда аниқ иш қиладиган, ўз соҳасини пухта эгаллаган ёшлар зарур.
📌 Инглиз тилини мукаммал билиш яхши, лекин бу ўзи танлаган йўналишда даҳо эканини англатмайди.
📚 Бу гапларим билан бундай жамиятлар ва фаолиятни ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки, талаба биринчи навбатда ўз йўналишини устувор қўйиши керак.
✍ Алишер ҲОШИМЖОНОВ
📍London Global MBA oqiydi va Gravity oquv markaz asoschisi
@Andarov_blog