#Бугун
КУЗГИ КЎКАЛАМГА САЙР
Бугун невараларим билан Сирдарё соҳилига чиқдик.Дарё суви анча кўтарилибди. Қирғоқбўйини қоплаган турфа ўсимлик,бўта-ю дарахтлар чинакам тўқайзорларни ҳосил қилган.Дарёнинг қаеридандир кўтарилган балиқхўр қушлар галаси тепангиздан учиб ўтади. Қовжираган қиёқ,қамиш ва яна ўнлаб ўт-ўланлар хазонсурат бўлган эса-да,савлат тўкиб турибди.Ҳа,манзара ажойиб. Аммо энг ҳайратланарлиси,оёқ остидаги майсалардир. Баҳордагидек ҳамма жой ям-яшил.Таъбир жоиз бўлса,бир вақтнинг ўзида икки фаслни, яъни пойингизда кўклам кўкаламини, рўпарангизда эса куз хазонрезгилигини кўрасиз.
Каналга уланиш👇
@Ahmadali_Shernazarov