Қовун пашшаси
Республикамиз шароитида куз, қиш ва баҳор ойларида зараркунанданинг сохта пиллача ичидаги ғумбаги тупроқда 10-20 см чуқурликда қишлайди, ғумбакдан пашшалар эртапишар қовуннинг гуллаш ва мева туга бошлаш даврида яъни майнинг 2-нчи ярмида учиб чиқади, тухум қўйиш даври одатда мевалар диаметри 3-5 см бўлганда бошланади ва битта урғочи пашша ўртача 98-130 та тухум қўяди. Тухумлар 2-8 кун давомида ривожланишдан ўтгач, улардан оқ рангли қуртчалар чиқиб, мева эти ва уруғ билан озиқланади. Улар 10-18 кун ривожлангандан сўнг, мева пўстини тешиб, ташқарига чиқади ва тупроқда 5-15 чуқурликка кетиб, у ерда сохта пиллача ичида ғумбакланади. Яна 10-18 кундан сўнг ғумбакдан 2-авлод пашшаси чиқади ва тухум қўйиб қовун меваларини зарарлайди. Қовун пашшасининг бир авлодини тўлиқ ривожланишига ўртача 23-30 кун талаб этилади. Қовун пашшаси мавсум давомида ўртача 2–4 та авлод беради.
Қовун пашшасига қарши самарали курашиш учун мавсум охирида полиз экинлари экилган майдонларни ўсимлик қолдиқларидан тозалаш ва қолган қовун меваларини чуқур кўмиб йўқотиш, чуқур кузги шудгор ўтказиш орқали пашшанинг қишловдаги заҳираларини камайтириш ва куз-қиш даврида далани шўр ювилишидаги каби 4-5 кун бостириб суғориш талаб этилади. Қовун пашшаси кузатилган далаларга 3-4 йил давомида полиз экинларини қайта экмаслик, эртапишар ва кечпишар навлар экилган далаларни бир-бирига яқин жойлаштирмаслик тавсия қилинади.
Қовун пашшасига қарши биологик кураш ҳам яхши самара бериши мумкин. Бугунги кунда бу зараркунанданинг табиатдаги кушандалари аниқланган. Олтинкўзлар оиласига мансуб ҳашаротлар алоҳида ўрин эгаллайди. Қовун пашшасига қарши уларни қўллаш яхши самара беради...
👍Давоми бу ерда👉 https://agro-olam.uz/qovun-pashshasi
Энг яхши агро тавсия📖, фойдали видео📹 ва китобларни📚 агрооламда кузатиб боринг,
Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз ✔️
Обуна бўлинг👉@agroolamuz