🐄🐂Қорамолларнинг бўкиб қолиши ва уни даволаш
Сигирларнинг катта қоринида кўп миқдорда озиқ моддалари туриб қолиши, уларнинг бўкиб қолишига сабаб бўлади. Бу ҳолат катта қорин тўлиб кетиши ҳамда унинг парези деб айтилади.
Оч қолган ҳайвонга мазали озиқани кўп миқдорда бирдан бериш, сигирларни ўти кам яйловлардан майсаси кўп жойларга ўтказиш бўкиб қолишига сабаб бўлади. Моллар кўп миқдорда яшил масса билан бирга, ўсимликларнинг думбул етилган донини ҳам еган бўлса, катта қориннинг тўлиб, бўкиши оғир ўтади.
Катта қориннинг тўлиб кетиши туғган сигирларда, улар молхоналарда асралиб, кўпроқ силос бериб боқилганда кузатилади. Катта қорин тўлиб кетганида ҳайвоннинг ўлимига асфиксия ва катта қорин суюқлигида ҳосил бўлган маҳсулотлардан заҳарланиш сабаб бўлади.
Клиник белгилари
Кўп миқдорда озиқ егандан бироз вақт ўтгач, ҳайвон безовта бўла бошлайди. Думини ликиллатиб, оёқларини тез-тез олиб қўйиб туради, оёқлари ёки боши билан қорнига уради. Чап томонида оч биқини тўлиб чиқади. Пайпаслаб кўрилганда катта қорин зич бўлиб, қисқармай туради. Катта қорин соҳаси перкуссия қилиб қаралганда ундан бўғиқ товуш чиқади. Мол кавш қайтармайди, овқат емай қўяди, нафас ва пулси тезлашади. Вақт ўтиши билан ҳайвоннинг аҳволи оғирлашиб, нафас олиши кескин қийинлашиб қолади. Юрганида гандираклайди, натижада ҳайвон ҳолсизланиб, кучсизланиб қолади. Касаллик ўткир ўтади. Касалликнинг иккинчи-учинчи куни тузалиш рўй беради.
Бўкиб қолган чорва молларини даволаш
Катта қорин соҳаси тез-тез ва зўр бериб уқаланади, молни айлантириб юриш тавсия этилади. Шифохона шароитларида ултрабинафша нур 2-3 кун мобайнида, ПРК-2 горелкаларини ҳар куни 15-20 минут давомида таъсир эттириб туриш яхши самара беради. Венага 5-10 % ли натрий хлорид эритмалари юборилади. 10-15 мл миқдорида оқ чемеритса эритмаси ичирилади. Ўсимлик ёғларидан 300-500, аччиқ тузлардан 300-500 олиб, унинг 10 % ли сувдаги эритмаси ичирилади.
Катта қорин суюқлиги ишқорий реакцияда бўлса, 5 % ли сирка кислота эритмаси, кислотали реакцияда бўлса, 10 % ли натрий бикарбонат эритмаси (1 литр) ичирилади.
Катта қорин тўлиб кетишининг оғир ҳолларида руменотомия ва озиқ массаларини механик йўл билан олиб ташлаш даволашнинг бирдан бир радикал усули ҳисобланади.
Давоми бу ерда👉https://agro-olam.uz/sigirlarning-bokib-qolishi
Барча чорвадор ва фермер акаларга ҳам жўнатиб қўямиз
Обуна бўлинг👉@agroolamuz