Адвокат ҳимоя остидаги шахс билан чекловларсиз кўришиши шарт!
Тергов органи томонидан шахс ушланганда, уни 48 соатгача вақтинча сақлаб туриши мумкин. Адвокат ҳимояси остидаги шахс билан хоҳлаган вақтда чекловларсиз учрашиш ҳуқуқи борлигини айниқса тергов органидагилар яхши билади. Бироқ, бугунги кунда баъзи қаршиликлар бўлмоқда, яъни шахсларни вақтинча сақлаб туриш жойлардаги ходимлар қачонки терговчи рухсат берсагина адвокат кириши мумкин экан. ЭЭЭ бакракатопкўр қачондан бошлаб терговчининг оғзаки топшириғи қонун ва кодексдан устун бўлиб қолди.
ЖПКнинг 53-моддасига асосан ҳимоячи ҳимояси остидаги шахс билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашишга ҳақлилиги катта қилиб ёзиб қўйилган.
Адвокат ўз ҳуқуқларини талаб қила бошласа, ходимлар биз буйруқ бажарувчимиз бизга шундай буйиришган дейишади, ахир ходимлар робит эмаску ноқонуний буйруқни айтса қилиб кетаверадиган. Мана шундай ҳолатлар бўлаверса халқ орасида терговда қийноқлар давом этаяпти эканда деган фикр уйғонмайдими. Қонунларимизни амалда ишлатиб ҳам турайлик.
@advokat_abdimurodov