Adolat SDP | Andijon viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Adolat SDP | Andijon viloyati

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter




Диабетни биргаликда енгамиз
Бугунги кунда қандли дабет касаллиги ёшариб бораётгани барчани ташвишга солмоқда. Хўш, бу дардни олдини олиш ва ундан сақланиш мумкинми? Ўзбекистон "Адолат" СДП Избоскан туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасига карашли Пойтуг кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил этилган давра суҳбати олдига айни шу савол қўйилди.
Қандли диабет ҳафталиги доирасида ташкил этилган "Соғлом турмуш тарзи - фаровон ҳаёт асоси" мавзусидаги мазкур давра суҳбатига тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Унда сўз олган шифокорлар йиғилганларга диабетнинг келиб чиқиши ва қандай даволаниш тўғрисида тушунча бердилар. Унинг асосий сабабларидан бири соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ва тиббий маданиятнинг етишмаслиги эканлиги таъкидланди.
-Қандли диабетга чалинган беморлар ўз саломатлигига доим эътборли бўлиши, шифокор кўригидан вақтида ўтиб бориши шарт. Тўғри овқатланиш энг асосий омиллардан бири,-дейди партия фаоли, шифокор Зухра Комилова.- Бундай беморлар кўп сув истеъмол қилади. Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичилса ва ҳар бир ичиш олдидан нафас олинса, тана ҳаводан кислород олади, бу жисмга инсулин беради. Инсулин эса танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи модда ҳисобланади.
Кўрсатиб ўтилганидек, қандли диабет сурункали касаллик бўлиб, ундан тўла қутулишнинг имконияти йўқ. Шунга қарамасдан, ҳозирги замонда қондаги қанднинг миқдорини тўлақонли назорат қилиш йўллари ишлаб чиқилган. Бу эса қандли диабетга чалинган беморларнинг бошқа соғлом одамлардан ажралиб қолмасдан бахтли яшашларини таъминлайди. Бунга инсон ўзининг турмуш тарзини ва айрим одатларини ўзгартирган ҳолда эришиши мумкин.
Давра суҳбати якунида иштирокчиларга қандли диабетдан сақланишга чақирувчи буклетлар тарқатилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати




“Адолатчи” Бобурийлар парадда
Андижонда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг байрам қилинмоқда. Шу муносабат билан "Заҳириддин Муҳаммад Бобур ойлиги" доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ва Андижон давлат тиббиёт институти томонидан парад ташкил этилди.
Андижонлик Бобурийлар Андижон шаҳар кўчалари бўйлаб юриш бошлаганда, уларни жамоатчилик олқишлар билан қўллаб-қувватлади. Шоир ғазаллари янграганда шеърият ихлосмандлари ҳам жўр бўлди.
Мадаминжон Мадазимов, “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси:
-Биз андижонликлар бобокалонимиз билан доим фахрланамиз. “Ёш адолатчилар” ва талабаларнинг бугунги чиқиши ўзига хос бўлди. Бобур образини гавдалантирган ёшлар барчани ватанпарварликка, адолатли бўлишга ва тарихимизни ўрганишга чақирди. “Бобурнома” асосида гўзал Андижонимизнинг тасвирланиши ижодкор ёшларимиз учун маҳорат дарси бўлди.
Бобурийлар маҳаллаларда бўлиб, барчани байрам билан қутламоқда.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Forward from: Kabirov Abduvali
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўли барчамиз учун ибрат мактабидир.
Бобомиз таваллуд куни муносабати билан "Adolat" СДП Андижон вилоят Кенгаши аъзолари шоир ижодига бағишланган
челленж уюштирди.




Жамоатчилик назорати: мактабга ошхона керак
Маҳаллий кенгаш депутатларининг фаоллиги ортиб бормоқда. Бугун улар ўз сайлов ҳудудларидаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда энг ишончли институтга айланди.
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Барнохон Бозорова Бузрукхонтўра маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи сайловчилар таклифи билан мазкур ҳудудда бўлди. МФЙ ҳаётини ўрганиш давомида маҳалладаги ягона таълим муассасаси бўлган 36-мактаб фаолияти билан ҳам танишди. Таълим ва тарбия ишлари кўнгилдагидек ташкил этилган. Давоматнинг юқорилиги мактаб ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни кўрсатади. натижалар ҳам қувонарли.
Мактаб жамоаси ва ота-оналарни қийнаётган муаммолар ҳам йўқ эмас. Бундан 5 йил аввал таъмирланган мактабда ошхона ва стадион мавжуд эмас. Таълим муассасаларига катта эътибор қаратилаётган бир вақтда буни қандай баҳолаш мумкин?
-Тўғри, бизда ўқувчилар сони оз. Лекин бошқа мактабларда яратилган шаройитларни кўриб, ўқувчиларимиз ҳавас қилади. Синф хонада овқатланиш ноқулай. Спорт билан шуғулланиш истагидагилар учун ҳам стадион орзулигича қоляпти...
Депутат бу масалада масъул раҳбарларга чиқди. Улар эса “Тадбиркор топсангизлар жой ажратиб берамиз. Ошхона қурилишига қаршилигимиз йўқ”, дейишдан нарига ўтмади.
Халқ вакили мактабдаги муаммони ўз назоратига олди. Шу тўғрида туман ҳокимлигига “Депутат сўрови” билан мурожаат қилди. Муаммо ечимини топса ажаб эмас.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.




“Адолатчи”-Бобурийлар гулхам атрофида
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтининг Талабалар турар жойида шоҳ ва шоир, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан "Бобур ойлиги" доирасида тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари ва олийгоҳ талабалари иштирок этди.
Гулхан атрофида ўтказилган шеърият кечасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов сўз олиб, иштирокчиларни қизғин табриклади. Бобур ижодида ватанпарварлик мавзуси кенг ўрин эгаллагани, “Бобурнома” ҳам тарихий, ҳам бадиий асар сифатида бебаҳо маънавий бойлик эканлигини таъкидлади.
Адабиёт ихлосмандлари ҳам шоҳ ва шоирнинг ҳаёт йўли, ижодининг ўзига хослиги тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар. Авлодларга қолдирган адабий мероси борасида маълумотлар беришди.
Исломбек Бектошев, “Ёш адолатчи”:
-Бобурийлар юрти Андижонда айни кунларда байрам. Биз ҳамюртимиз билан доим фахрланамиз. Шахсан мен жуда кўп ғазалларини севиб, ёд олганман. Бугун тенгдошларим ҳам Бобур ижодига бефарқ эмаслиги ўз ифодасини топди.
Шоир ғазалларини ёддан айтаётган ёшларга иштирокчилар ҳам жўр бўлдилар. Бир сўз билан айтганда, гулхан атрофидаги тадбир мушоира кечасига айланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram




“Адолат” СДП 30 ёшда
Олтинкўлда “Адолат” сумалаги тайёрланди
Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганининг 30 йиллиги олдидан жойларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Эътиборлиси, партия тадбирларида жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этиб, бизни қўллаб-қувватлаяпти.
Олтинкўллик сафдошларимиз байрамни маҳаллаларда нишонлашга қарор қилдилар. Айни шу мақсадда тумандаги Ўрта ариқ МФЙда “Адолат” номи билан баҳорнинг тансиқ таоми сумалак тайёрланди. Партия фаоллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирокидаги сумалак сайли катта тантанага айланди.
Давлатхон Аслонова, “Адолат” СДП Олтинкўл туман кенгаши раиси:
- “Адолат” СДПнинг 30 йиллик йўли сиёсий майдонда мустаҳкам ўрин эгаллашига хизмат қилди. Айниқса, охирги икки йил биз учун ютуқлар даври бўлди. Танилувчанлигимиз ошди, сафимиз кенгайди. Партия лойиҳаларини кўпчилик қўллаб-қувватлаяпти. Бугунги байрам ҳам олтинкўлликлар партиямизга катта қизиқиш билан қараётганини ўзида ифодалаяпти. Сумалак сайли зеҳнлилар беллашуви, викторина ва миллий ўйинларга уланди. Фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.
Олтинкўлда бошланган байрами тадбири қўшни туманларда давом этяпти.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати




"Адолат" СДП 30 ёшда


ТАНЛАГАН ЙЎЛИМИЗ ИСТИҚБОЛЛИ

Ўзбекистон "Адолат" СДП Пахтаобод туман Кенгашининг фаолият йўлига назар ташласак пахтаободлик партиядошларимизнинг фаоллиги ва олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда ташаббускорликни кўриш мумкин.

Бунда туман кенгашига етакчилик қилган фаолларнинг алоҳида ҳиссаси бор.
Жумладан, 2002-2015 йилларда  туман кенгашига раҳбарлик қилган Замирахон Кимсанова бугун ҳам сафимизда. Партиямиз ташкил  топганининг 30 йиллиги муносабати билан фахрий партиядошимизнинг  пахтаободлик сафдошларимиз билан учрашувида юқоридагилар эътироф этилди. Тадбирда сўз олган З.Кимсанова  шундай деди:
—    Бугун  мен бир нарсадан хурсандман.  Яқин йилларда ҳам айрим фуқаролар сиёсий партияларга кўп ҳам эътибор бермасди. Баъзилар ишонч кўзи билан қарамагани ҳам бор гап. Бугун эта бутунлай бошқача. Жамиятимизда амалга оширилаётган ишларда сиёсий партиялар фаол. Фуқароларнинг сиёсий маданияти ҳам ўсган. Партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар танлаган йўлимиз ривожланиш йўли эканлигини кўрсатади. Бу сафда бориш биз учун шараф.
Мен “Адолат” СДПдан йиллар давомида катта куч, мотивация олдим. Партия ғояларидан руҳланиб иш фаолиятим давомида адолат учун курашишни, саховатни ва инсонийликни ўргандим.
Фахрий партиядошимизга ҳавас қилган 10 нафар ёшлар шу куни сафимизга қўшилди.

"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати


БОБУРДЕК СЕВИНГ ВАТАННИ

Ўзбекистон бадиий академияси Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ва Ўзбекистон "Адолат" СДП Избоскан туман кенгаши ҳамкорлигида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни олдидан адабий тадбир ташкил этилди.

Ватанпарварлик мавзусидаги мазкур тадбир "Ватанни севинг Бобурдек" дея номланди.
Тадбир аввалида сўз олган ижодкорлар Бобур ҳаёти ва ижоди, унинг асарларида Ватан мавзуси кенг ўрин эгаллагани тўғрисида гапирдир. Андижон фарзанди бутун умри давомида она Ватанни севиб яшагани таъкидланди.
Саҳнада Бобур сиймоси гавдаланди. "Ёш адолатчилар" Бобур асарлари ижроси орқали йиғилганларни ватанпарварликка чақирдилар. Бобур ғазалларининг ижроси ёшларда шоир ижодига қизиқиш уйғотди.
Дилфуза Аҳмедова, Ўзбекистон "Адолат" СДП Избоскан туман кенгаши раиси:
— Ушбу мактаб-интернатидаги БПТ аъзолари доим фаол. Партиявий тадбирларни биргаликда ўтказамиз. Асосийси тадбир қатнашчиларида она Ватанга муҳаббат янада ортди.

"Адолат"СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати



16 last posts shown.