Кун ботиб, йўқотдинг умрингдан парча,
Белгисин қолдирди кезганинг ҳаёт.
Билмассан қолганин, умрингдан қанча?!
Дарёми, тошқинми, бу умр ҳайҳот!
Сирли пичинг сўзлар бошингда шамол,
Ўтган йўлларингда изларинг қолди.
Ҳозирча келажак нелиги савол,
Аммо бугун айтган сўзларинг қолди.
Балки бу кун қадрин ўтарсан билмай,
Эрта армонингдан қолар нишона.
Ҳар олган нафасинг тингла эринмай,
Туйғулар тугайди, тўлса поймона.
Балки бу шеъримдан куларсан қотиб,
Табассум қилганча юзларинг порлар.
Бироқ унутмаки, буни ёзгунча
Юрак пора бўлди, узилди торлар.
© Ўзлаштирма
Белгисин қолдирди кезганинг ҳаёт.
Билмассан қолганин, умрингдан қанча?!
Дарёми, тошқинми, бу умр ҳайҳот!
Сирли пичинг сўзлар бошингда шамол,
Ўтган йўлларингда изларинг қолди.
Ҳозирча келажак нелиги савол,
Аммо бугун айтган сўзларинг қолди.
Балки бу кун қадрин ўтарсан билмай,
Эрта армонингдан қолар нишона.
Ҳар олган нафасинг тингла эринмай,
Туйғулар тугайди, тўлса поймона.
Балки бу шеъримдан куларсан қотиб,
Табассум қилганча юзларинг порлар.
Бироқ унутмаки, буни ёзгунча
Юрак пора бўлди, узилди торлар.
© Ўзлаштирма