#drabll
“Олий маълумот”
“Олий маълумот”
– Университетда биз ўтириб-ўтириб кетардик, – деди Женнингс қон юқи қўлларини юва туриб. – Бюджетни қисқартиргандан кейин нима ҳам бўларди, кўп нарса ўргатилмайди, шунчаки баҳо қўйилади ва ҳаммаси ўз навбати билан кетаверади.
– Бўлмаса, қандай қилиб ўқигансиз?
– Биз ўқимасдик ахир, буни қандай ишлаётганимдан билиб олишингиз мумкин.
Ҳамшира эшикни очди.
– Доктор Женнингс, сизни операция хонасида кутишяпти.
Рон Баст