Арафа кунида ҳожилар қиладиган амаллар
Арафотда туриш ижмога кўра ҳаж рукнларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафотдир», дедилар. Вакиъ: «Ушбу ҳадис ҳаж амалларининг онасидир», деган.
***
Ҳажда ваъз-насиҳатларни кўпайтирмаслик керак. Чунки кўпроқ дуо, зикр ва тазарруъ билан машғул бўлиш суннатдир. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажда одамларга тўрт мартагина ваъз қилганлар.
***
Баъзи саҳобалар Арафотга киришларидан олдин ғусл қилиб олишарди. Бу амал Абдуллоҳ ибн Амр ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган.
***
Имом Молик наздида қуёш ботишидан олдин Арафотдан Муздалифага кетган кишининг ҳажи саҳиҳ эмас, унга жолиқ сўйиш вожиб бўлади дейилади. Тўғри фикрга кўра, унинг ҳажи саҳиҳ, мукаммал бўлиб, унга ҳеч нарса вожиб бўлмайди, у фақат суннатга хилоф қилган бўлади.
***
Арафотда қуёш ботишидан кейинга қадар туриш суннат. Арафа куни дуоси муайян бирон дуога чекланиши саҳиҳ эмас. «Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши сўз...», деб бошланадиган ҳадис эса мурсалдир.
***
Ҳожилар мусофир бўлишгани, қолаверса, дуо ва зикрга фориғ бўлишлари учун Арафотда пешин ва аср намозларини жам ва қаср қилиб, аввалги вақтида ўқийдилар.
***
Арафа кунининг рўзаси ҳожи учун ҳам бошқалар учун ҳам фазилатлидир. Бироқ, унинг фазли икки йиллик гуноҳлар кечирилиши бўлса, Арафотда туришнинг фазли бир умрлик гуноҳлар кечирилишидир. Агар ҳожи дуою тазарруъга заифлик қиладиган бўлса, Арафа куни рўза тутмаслиги керак.
Шайх Абдулазиз Тарифий
@Abdulaziz_torifiy