Қодиров мигрантларга тайзиқ ўтказаётгани учун Бастрикин ва Колоколцевни танқид қилди
"Мен Россия ва Ўзбекистон президентларининг миграция масаласида албатта умумий ечим топишга келишиб олганига шахсан гувоҳ бўлганман.
Ҳозир эса, Колокольцев буйруқ беради - мигрантларни олиб кетишади, калтаклашади, ҳайдаб чиқаришади. Ахир улар бизга керак бўлган биродарларимиз-ку. Кейин “Нега ҳеч ким биз билан дўст бўлишни хоҳламайди” деб ҳайрон бўлишади. Чунки бизга ишонишмайди.
Нега биз Украинани, Грузияни йўқотдик? Нега бошқа давлатлар билан муносабатлар кескинлашган? Чунки одамлар (амалдорлар – таҳр.) баланд креслода ўтириб, давлатда нима бўлаётганини билмайди. Улар ҳудудларга чиқмайди, одамлар билан мулоқот қилмайди. Аллоҳ таоло уларнинг жазосини албатта беради”, - деди Қодиров.
Шунингдек, Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев президент улар олдига қўйган вазифаларни сифатли бажармаяпти, улар ўз лавозимига лойиқ эмас, деб қўшимча қилди Чеченистон раҳбари.
AXBOROT_PRESS (Rasmiy) 🇺🇿 Каналга а'зо бўлинг: 👇👇👇
@AXBOROT_PRESS