Вилоятда яна бир йирик кўмир кон ўзлаштирилмоқда
Хитойнинг йирик кўмир саноатига ихтисослашган компаниялар билан ҳамкорликда Ангрен шаҳар ҳудудида жойлашган "Нишбош" кўмир конини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига кўра, мазкур конни кенгайтириш учун "Грум" МФЙ ҳудудидан 31,80 гектар ер майдони ажратилди.
Ҳозирда конда баҳолаш қудуқларини бурғулаш ва геологик намуналар олиш ишлари кетмоқда. Йилига 8-10 миллион тоннагача кўмир қазиб олиш режа қилинган бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, дастлабки босқичлар учун 500 миллион доллар тўғридан -тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, лойиҳа доирасида кўмирни қуруқ усулда ажратиш (сепарация) технологиясини жорий этиш натижасида кўмир сифатини 3 000 ккалдан 4 500 ккалгача кўтаришга эришилиши кутилмоқда.
🌐Ангрендаги тезкор хабарлар
👇👇👇👇
Telegram | Instagram

«Royaltaxi» ❤️ 1187
🌐Ангрендаги тезкор хабарлар
👇👇👇👇
Telegram | Instagram