📎Кайғурмокчи бўлсангиз, намозни казо килганингиз учун, тахаджжудга туролмаётганингиз учун, бировга озор берганингиз учун, душанба ва пайшанба рўзаларини тутолмаётганингиз учун кайғургин…
Ғамгин бўлсангиз, бугун Аллох учун хеч
нарса килмаганингиз учун, Аллох ва Расулуллох 🤎ни мамнун килолмаганингиз учун ғамгин бўлинг…
Кайғурсангиз, бир факирга ёрдам беролмаганингиз учун, бир етимни кўлидан тутолмаганингиз учун кайгуринг…
Ғамгин бўлсангиз, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун кайгуринг…
Кайғурсангиз, Куръонни ўкиб, уни хаетингизга тадбик килолмаётганингиз учун кайгуринг…
Хафа бўлсангиз, Расулуллох 🤎ни жонингиздан, молингиздан, якинларингиз, туғишганларингиздан ортик севолмаганингиз учун хафа бўлинг…
Кайгурсангиз, хакикий маьнодаги банда, Набий 🤎га чин уммат бўлолмаётганингиз учун кайғуринг, У зотнинг шафоатларига ноил бўлолмаслигингиздан кўркиб кайғуринг…
#тафаккурвакти