Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради.
Ўғли эса:
"Ҳеч нарса... " - деди.
Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди.
Эшикда осилиб турган бир бўри пўстини бор эди. Терини олиб, устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увуллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди.
Шунда ҳазрати Мавлоно Румий деди:
Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри, аслида, қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун ҳам қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай, дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Раббинг борлигини билгин, ишонгин ва Унга таваккул айлагин...
© Qalbga taskin bitiklar
Shunday ekan, qaygʻu-gʻamlarni ham tabassum ila qarshi olishni oʻrganaylik...)