Тўрақўрғон туманида «Лойиҳалар ярмаркаси» ташкил этилди
Мазкур тадбир тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш борасида банк муассасалари билан ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этиладиган лойиҳалардан биридир.
"Ўзмиллийбанк" АЖ вилоят бош бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари, туманга бириктирилган вакил Акрамжон Каримов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратилла Соходиллаев имтиёзли кредитлар бериш бўйича шарт-шароитлар ҳақида гапирдилар.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудларида тадбиркорликни тараққий топтириш учун банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича ҳар бир ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, янги лойиҳалар режалаштирилди.
@zebotukhtaeva