ўтмишни, олдинги даврларни қўмсашимнинг жамийл сабабларидан бири - қоғозлардир. давр ўзгаргани, замон тараққий этгани сайин биз оддийликдан - қоғозлардан узоқлашдик.
қаранг, ортиқ қўлларимиз сиёҳ рангидан қораймаяпти, бармоқларимиз қалам тутгандан толмаяпти, устимиздан ўша ёқимли ифор - қоғоз ҳиди келмаяпти. ёзишнинг машаққати билан бирга иштиёқи ҳам камайгандек.
бу сўзларни ёнма-ён қўйиб кўринг-а, қай бири жозибадор ва ёқимли эшитилади:
қоғоз - файл
қалам - клавиатура,
сиёҳ - принтер…
мактуб - эмаил
инглиз тилида ёзиш “writing” билан ёзиш “typing”нинг фарқи бор. бири - қўлда ёзиш бўлса, иккинчиси - клавиатурада ёзиш.
мен ҳозирги вақтдаги мулоқот ва хабар алмашинувига ҳеч қандай эътироз билдирмаяпман. ҳақиқатки, афзаллик ва имкониятлар нуқтаи назаридан, замонавий тизим анча юқори.
лекин ишқ масаласида… ўтмиш ва ўша ёқимли даврлар бошқача бир қийматга эга. менимча, биз замонавий ва оддий дунё ўртасидаги, замонавийлик афзалликларидан баҳраманд бўлган ҳолда, оддийликни соғиниб яшайдиган авлод вакиллари бўлсак керак…