#КадровикХодим 6 ой ўтмасдан таътилга чиқса бўладими?Меҳнат кодексининг
227-моддасига асосан Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши мумкин.
Яъни модда шуни кўрсатяптики, ходимга биринчи йил учун меҳнат таътили бериш ҳуқуқи 6 ойдан кейин вужудга келсада иш берувчи ва ҳодим ўзаро келишган ҳолда бу таътилни 6 ойга етмаган тақдирда ҳам бериши мумкин. Яъни бу ерда ходимни ишга кирганига 6 ой бўлмасада тўлиқ меҳнат таътили беришга жиддий тўсиқ мавжуд эмас.
Мазкур модданинг
2-қисмига кўра, Биринчи бор ташкил этилган ташкилотлар учун ходимларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили биринчи иш йили тугагунига қадар ушбу таътилни бериш шарти билан олти ой ишламасидан илгари ёки ундан кейин берилиши мумкин. Яъни биринчи бор ташкил этилган корхоналарда ҳам иаътил 6 ой ўтмасдан берилиши мумкин.
Мазкур модданинг
3-қисмида қуйидаги ходимарнинг уларнинг ҳоҳишига кўра 6 ой ўтмасдан таътил берилади:
👉 аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
👉ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
👉ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга;
👉резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга;
👉1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;
👉I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга;
👉ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
👉жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга.
Яъни бу учинчи қисм бўйича, келишув шарт эмас. Агар ходим ҳоҳласа иш берувчи таътил беришга мажбур. Ҳақ тўалш масаласига тўхталсак,
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътили тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда берилади. Яъни таътил ҳам тўлиқ пули ҳам тўлиқ тўланиши керак.Агар ходим таътилни тўлиқ олиб ишдан бўшаб кетса, нима бўлади? Меҳнат кодексининг
269-моддаси 2-қисм 6-бандига асосан ходим қайси иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган бўлса, ўша йил тугагунига қадар меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун пул ходимнинг розилигидан қатъий назар ушлаб қолинади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈