Олий суд раиси ўринбосари О.Исмоиловга биринчи мурожаатим.
Олий суд раиси меҳнат соҳасидаги суд ишларига жиддий эътибор қаратилиши ҳақида айтганидан сўнг, бу сўзларнинг амалдаги исботини мисол учун, ҳудудлардаги судлар томонидан ўтказилаётган амалий семинарларда кўряпмиз.
Бироқ, мени саволим бор: нега бу тадбирлар давомида ФПКнинг 184-моддаси иккинчи қисмини қўллаш ҳақида лом-мим дейилмаяпти?
Тушунишимча, бу каби масалалар юзасидан Олий суд раисининг фуқаролик йўналиши бўйича ўринбосари Олимжон Исмоилов қабулига кириш қийин масала. Шу сабабли, Олий суд раисининг меҳнатга доир ишлар бўйича масъулларга қўйган топшириқлари юзасидан ўз таклифларимизни ва саволларимизни ижтимоий тармоқ орқали, Олимжон Хамитовичга мурожаат шаклида билдираверамиз. Менимча, ҳам шуниси маъқул.
Демак, Олий суд раиси ўринбосари Олимжон Исмоиловга биринчи мурожаатим:
➖ФПК 184-моддасининг иккинчи қисмидаги қоида аслида эски қоида, яъни бу нарса эски таҳрирдаги ФПКнинг 259-моддасида ҳам бор эди. Шундай экан, савол туғилиши табиий: нега фуқаролик судлари шу пайтгача ишга тиклаш ишларида бу қоидани қўлламаяпти?
➖Биз биринчидан, шу саволга жавоб олишни истаймиз. Иккинчидан, агар бу норма ишламайдиган бўлса, нега уни ФПКдан чиқариш бўйича таклиф берилмаяпти? Учинчидан, ўзи бу нормани қўллаш бўйича Олий суднинг бирор-бир позицияси борми, ёки буни биз ўлик норма деб қабул қилаверайликми?
👉@yuristkadr

Яъни, гап “суд меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонунни бузган ҳолда амалга оширилганлигини аниқласа, шу процесснинг ўзидаёқ айбдор мансабдор шахс зиммасига мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш сабабли ташкилотга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклатади” деган қоида ҳақида кетяпти.